топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Рейтинг
+57.45
avatar

Таълимдаги янгиликлар

Батафсил

Устоз, бу фан менга нега керак?

Илм-фан

 
Тошкент давлат техника университети энергетика факультетида ўриндош сифатида кузги семестрда «Энергоаудит ва энергомониторинг асослари» фанидан талабаларга дарс бердим. Семестр сўнгида талабалар билан алоҳида суҳбатлашиб feedback олишга ҳаракат қилдим. Мақсадим яна шу фандан дарс берсам нималарни ўзгартиришим кераклигини аниқлаш, талабалардан «пичоққа илинадигани»ни кўз остимга олиш ва кейинчалик ҳамкорлик қилиш, уларнинг режалари билан қизиқиш, тавсияларимни бериш ва имконим даражасида йўл-йўриқ кўрсатиш эди.

Мактаб директорларига замонавий менежментнинг инновацион методлари ўргатилади

Илм-фан

 
Халқ таълими вазирлиги томонидан мактаб раҳбарлари ва тизим ходимларига бошқарувнинг замонавий методларини ўргатиш жорий этилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистонда ташкил этилган янги университет ва Россиянинг нуфузли университети ўзаро меморандум имзоладилар

Илм-фан

 
Шу кунларда янги очилган Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникация университети вакиллари илғор хорижий тажрибани ўрганиш масаласи бўйича Осиё ва Европа мамлакатлари фаолиятини ўргана бошладилар. Хусусан улар Санкт-Петербург университети қошидаги Журналистика ва оммавий коммуникациялар институти ҳамда М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети журналистика факультети фаолиятини ўргандилар.

Ёшлар иттифоқи ОТМга имтиҳонсиз грантга кирадиганларни аниқлаб олди

Илм-фан

 
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларини олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш мақсадида тавсияномалар бериш бўйича республика комиссияси низомига мувофиқ, ташкилотнинг 14 нафар фаоли ОТМга давлат гранти асосида ўқишга кириш имконини қўлга киритди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Жамиятда илм тарғиботи

Илм-фан
Мен ҳаётда қатъий ишонч билан яшайдиган маслак шуки, айнан илм-фан инсоният цивилизациясини етаклаб борадиган кучдир. Тарихнинг қайсидир босқичида муайян цивилизация ўз замонасининг энг илғори бўлган бўлса, бунга ҳеч бир истисносиз, фақат ва фақат илм-фан борасида бошқалардан илғор бўлгани эвазига эришган. Аксинча, қайсидир тамаддун ўз нуфузини

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетига янги ректор

Илм-фан
Халқаро Пресс клуб раҳбари Шерзод Қудратхўжаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан ташкил этилган Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетига ректор этиб тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Toshkent davlat agrar universiteti xalqaro hamkorlikni kengaytirmoqda

Илм-фан
Hozirgi kunda Toshkent davlat agrar universiteti Yevropa, AQSh, MDH davlatlarining rivojlangan oliy ta`lim muassasalari va o'quv markazlari bilan hamkorlik aloqalarini olib boradi.
Universitet chet el OTM va ITIlari bilan 30 dan ziyod shartnoma va memorandum imzolagan. Bunga oxirgi ikki yil davomida universitet rahbar va pedagog

Agrar universiteti Xitoyning qishloq xo'jaligi OTMlatri bilan hamkorlikni kengaytirmoqda

Илм-фан
2017 yilning 7 iyulidan – 4 sentabriga qadar Xitoy Xalq Respublikasining O'zbekistondagi elchixonasi, Xitoy Savdo-sanoat vazirligi va O'zbekiston Respublikasi Qishloq va suv xo'jaligi vazirligi hamkorligida “Training Course on Bee, Grain and Oil Crops Boosting Comprehensive Technology for Developing Countries 2017” mavzusida Xitoyning Xunan viloyati Chansha shahrida xalqaro o'quv-seminar bo'lib o'tdi.

Мактабгача таълим тизими ходимларининг маоши оширилди – Жадвал

Илм-фан
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 январдаги №10-сони «Давлат мактабгача таълим тизими ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тартибини такомиллаштриш тўғрисида»ги қарори имзоланди.
 
Ҳукумат қарорига биноан «Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги Низом» тасдиқланган.

Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхонада "Тилга эътибор-элга эътибор" номли байрам тадбири бўлиб ўтди

Илм-фан
Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхонада "Ўзбек тилимизга давлат тили мақомининг берилишига 29 йил тўлиши" муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирда Адабиётшунос олим, устоз Омонулла Маъдаев, шоир Шукур Қурбон, Гулчеҳра Шаҳобиддин қизи, Адиба Умирова, Тошкент шаҳар умумтаълими мактаби ўқитувчилари шунингдек, адабиёт ихлосмандлари иштирок этдилар.

Яккасарой тумани 118-умумтаълим мактабида тадбир

Илм-фан

Яккасарой тумани 118-умумтаълим мактабида "Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 29 йиллиги"  муносабати билан тадбир ўтказилди. Тадбирда мазкур мактаб ўқувчи ва ўқитувчилари, шоир ва ёзувчилар иштирок этдилар.

Мақсуд Шайхзода таваллудининг 109 йиллиги

Илм-фан

Республика болалар кутубхонасида Ўзбек адабиётининг атоқли намояндаларидан бири, машҳур шоир, забардаст драматург, адабиётшунос олим ва таржимон Мақсуд Шайхзодаҳаёт ва ижодига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатини ва “Астрономия ва аэронавтика” боғини ташкил этиш тўғрисида

Таълимдаги янгиликлар
Илм-фан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
 

Ўзбекистон тарихида астрономияга оид тадқиқотларнинг илдизлари энг қадимги даврларга бориб тақалади. Милоддан аввалги биринчи минг йилликда Ўзбекистон ҳудудида деҳқончиликнинг ривожланган тарихий-маданий марказларида Қуёш, Ой ва сайёраларнинг ҳаракатланиш қонуниятларига доир чуқур билимларга асосланган ҳолда қишлоқ хўжалиги ишларини амалга ошириш муддатларини белгиловчи тақвимлар ишлаб чиқилган. Ўзбекистонда астрономия фанининг жадал суръатларда ривожланиши ўрта асрлар даврига тўғри келади. Ўрта асрлар даврининг буюк мутафаккирлари Муҳаммад ал-Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Райхон Беруний, айниқса, Мирзо Улуғбекнинг математика ва астрономиянинг ривожланишига қўшган улкан ҳиссаси жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилган. 

Халқаро Пресс-клубда "Халқ таълими: ислоҳотларнииг янги босқичи"

Илм-фан

Бугун 23 август куни Ҳалқ таълим вазирлиги томонидан Халқаро Пресс-клубда «Халқ таълими: ислоҳотларнииг янги босқичи» мавзусида навбатдаги сессия ташкил қилинди.

Чет тилини билиши тўғрисидаги сертификати борлар ушбу блокдан имтиҳонсиз ўтади

Илм-фан
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Таълим муассасаларида чет тилларини ўқитишнинг сифатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида 2018/19 йилги ўқув мавсумида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар учун бир қатор янгиликлар эълон қилинди.
 
Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда чет тилини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини кенг қўллаган ҳолда 2018 йил 1 январдан бошлаб малака сертификатига эга бўлган талабгорларга сертификатни олгандан бошлаб 3 йилгача турли имтиёзларни бериш тартиби жорий этилди.

Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?

Илм-фан
Kun.uz мухбири олий таълим муассасаларида ўтказилган давлат имтиҳонида етарли балл йиға олмай, қўшимча тўлов-контракт бўйича ўқиш истагини билдирган абитуриентлар кимга учраши, ариза муддатлари бўйича тартибни ўрганиб чиқишга қизиқди.
 
«Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабалари ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом»нинг 4 иловасига кўра, қўшимча қабулни амалга ошириш таклифлари олий таълим муассасалари томонидан бўйсунуви бўйича вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда 15 октябрга қадар Давлат комиссиясига киритилади.

Янги ўқув йилида олий ўқув юртларида ўқиш учун контракт пули ошмайди

Илм-фан
Kun.uz мухбири Ўзбекистондаги маҳаллий олий таълим муассасаларида талабалик бахтига муяссар бўлган абитуриентлар, ўқишнинг кейинги босқичида таълимни давом эттираётган талабалар мурожаати асосида 2018/19 йилги ўқув мавсумида ўқишларда тўлов-контракт суммаси қанча бўлиши масаласига қизиқди.