топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ОТМларда ўқув машғулотларини олиб бораётган хорижлик мутахассислар сони ортиб бормоқда

Таълимдаги янгиликлар
Илм-фан
Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бир пайтнинг ўзида уч нафар хорижлик мутахассис дарс машғулотларини олиб бормоқда.

Олий адабиёт курси тингловчилари учун жаҳон китоб маркетингида катта шуҳрат қозонган «Бахт ҳақида шеърлар» антологияси муаллифи, россиялик шоир, бир қанча халқаро фестиваллар лауреати Юрий Иванович Москалёвнинг дарс машғулоти чинакамига ёдда қоларли воқеа бўлмоқда. 
Японияниялик профессор Хисао Коматсу Аҳмад Яссавий номидаги Қозоқ-Турк университети билан қўшма лойиҳа асосида ташкил этилган янги «Туркология» магистр мутахассислиги талабалари учун маъруза ўқимоқда. 
Нижний Новгород давлат лингвистика университети халқаро муносабатлар факультети талабаси Елена Иванова ўзбекистонлик тенгдошларига халқаро муносабатлар ва халқ дипломатияси соҳасида ўз университетида олиб борилаётган илмий ва амалий ишлар хусусида қизиқарли семинар-тренинг ўтказмоқда.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.