topik, blog, fotoset yoki yo`naltirgich yaratish

Олий таълим муассасаларида ўтказилган тест синовлари якуни (2018 йил 1 август )

Таълимдаги янгиликлар
Ilm-fan
Кун давомида 2 сменада республикадаги 23 та олий таълим муассасаларида тест синовлари бир вақтда 1-сменада 08:00 дан бошланиб, 11:30 га қадар, 2-сменада 15:00 дан бошланиб, 18:30 га қадар тўлиқ якунланди.
Тест синовлари 2 смена учун барча олий таълим муассасаларида бир вақтда 1-смена 08:00 (2-смена 15:00) дан бошланди. Тест синовларида 23 та олий таълим муассасаларининг 154 та таълим йўналишида 58 минг 985 нафар абитуриент иштирок этди.
Тезкор маълумотларга кўра 1393 нафар  абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларига келмади.
Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 255 нафар абитуриент, шундан 179 нафари  ҳудудга кириш жойида уяли телефон, шпаргалкалар олиб киришга уринганлиги учун, 
76 нафари бино ичида шпаргалкадан фойдаланишга уринганлиги учун тест синовларидан четлаштирилди.
Тест синовларини ўтказишга таълим муассасаларидан 2 минг 469 нафар гуруҳ назоратчилари жалб этилиши белгиланган. Шундан, 35 нафари иштирок этмади.
dtm.uz
 

0 izoh

Ro'yhatdan o'tganlar va tasdiqlanganlargina izoh qoldirishlari mumkin.