топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Академиклар билан учрашув

Таълимдаги янгиликлар
Илм-фан
2018 йил 4 июль куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президиумида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган “Ёш инновациячи” кўрик-танлови Республика босқичи ғолиблари мамлакатмизнинг кўзга кўринган олимлари, Ўзбекистон Фанлар академияси академиклари билан учрашув ўтказдилар. Учрашувда ёш инновациячилар ўз фаолиятларини янада ривожлантириш борасида бевосита академиклардан йўналишлар, қимматли маслаҳатлар олишди. Бундай тадбирлар ва учрашувлар ёшларга ўз салоҳиятига, ўз келажагига ишонч руҳини янада қарор топишига хизмат қилиши шубҳасиз.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.