топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Абитуриентлар томонидан олий таълим муассасаси қабул комиссиясига топшириладиган аризалар Адлия вазирлигида давлат рўйхатдан ўтказилди

Таълимдаги янгиликлар
Илм-фан
Абитуриентлар томонидан олий таълим муассасаси қабул комиссиясига топшириладиган аризалар шаклини тасдиқлаш тўғрисидаги буйруққа ўзгартиришлар Адлия вазирлигида давлат рўйхатдан ўтказилди.
Ўзгартиришларга кўра абитуриентлар томонидан олий таълим муассасаси қабул комиссиясига топшириладиган ариза тўлдириш жараёнида қуйидаги ўқиш шаклларидан танлаш имконияти мавжуд:
— кундузги
— махсус сиртқи
— сиртқи
— кечки 
Бундан олдин аризада фақат кундузги ва махсус сиртқи ўқиш шаклларини танлаш имкони мавжуд бўлган. 
манба: @huquqiyaxborot

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.