топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ахборот хати

Блог им. malika92
“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Дин ишлари бўйича қўмита, Тошкент ислом университети, Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Матбуот ва ахборот агентлиги
АХБОРОТ ХАТИ
2017 йил сентябрь ойида Андижон вилоятида (жойи ўзгариши мумкин) “Интернет орқали радикаллашув: муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари”мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилади.
Конференциянинг мақсад ва вазифалари:
— ёшларда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш маданиятини ошириш, бузғунчи ғояларнинг глобал тармоқ орқали тарқалишига қарши самарали чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалиётда қўллаш;
— бугунги кунда ёшларимиз нафақат ўқув даргоҳларида, балки радио-телевидение, матбуот, Интернет каби воситалар орқали ҳам ранг-баранг ахборот ва маълумотларни олмоқда. Шундай экан, ёшларни интернетдан ажратиб қўйиш эмас, балки уларнинг камол топиши учун мукаммал воситалар яратиш;
— ёшларимизнинг маънавий оламида бўшлиқ вужудга келмаслиги учун уларнинг қалби ва онгида соғлом ҳаёт тарзи, миллий ва умуммиллий қадриятларга ҳурмат-эҳтиром туйғусини болалик пайтидан бошлаб шакллантириш.
Конференция йўналишлари:
  1. Медиа саводхонлик;
  2. Хавфсиз онлайн муҳит;
  3. Ёшлар ўртасида интернет орқали радикаллашув: муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари.
  Илмий мақолалар – 2017 йилнинг 1 июнь кунига қадар қабул қилинади.
Конференция материаллари тўпламига илмий мақолалар учун талаблар:
А) илмий мақолалар конференция йўналишларига оид долзарб мавзуларда, илмий таҳлилларга суяниб, тугалланган фикрлар асосида, тегишли таклиф ва тавсиялар тақдим этилган ҳолда бўлиши лозим.
Б) тақдим этилаётган илмий мақолалар соҳа бўйича етук мутахассисларнинг камида битта тақризи билан қабул қилинади.
В) илмий мақолалар матнлари таҳрир қилинган ҳолда А4 катталикдаги қоғозга, юқоридан ва пастдан 2 см., чапдан 3 см., ўнгдан 1,5 см. жой қолдириб, 1 нусхада расмийлаштирилади. Мақоланинг номи бош ҳарфлар билан ёзилади ва 1,5 интервалдан сўнг муаллифнинг исми ва отасининг исмини бош ҳарфлари ҳамда фамилияси ёзилади, 1 интервалдан кейин ташкилот ва шаҳар номи кўрсатилади. Сўнгра 1,5 интервал қолдирилиб матннинг мазмуни 1,5 интервалли қаторларда ёзилади. Матннинг электрон нусхаси MS Word дастурида, Times New Roman шрифтида, 14 кегел катталигида бўлиши ва 5 бетдан ошмаслиги лозим. Мақолалар электрон нусхаси ҳамда тақризнинг имзоси билан сканер қилинган ҳолатда мақолага илова қилиб, электрон почтадан жўнатилади. Конференция Ташкилий қўмитаси илмий мақолаларни таҳрир қилиш ва саралаш ҳуқуқига эга!
Энг яхши ёзилган мақолалар сараланади.Ҳар бир йўналиш бўйича 1-ўрин соҳибларига “Планшет”, 2-ўрин соҳиблари учун “Китоб тўплами (60та)”, 3-ўрин соҳиблари учун “Китоб тўплами (40та)”.
Конференция материалларини юбориш манзили:
Teл.: (95) 170-90-27; (90) 351-93-13; (94)331-50-00,
 
Электрон почта: maqola2017@umail.uz

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.