топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ҳаё иймондандир

номли блог Turdibekxoliqov
      
 
 
Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллалоҳу алайҳи ва саллам ўз ҳадиси муборакларида марҳамат қилдилар; “Ҳар бир диннинг ўз хулқи бордир, Ислом динининг хулқи эса ҳаёдир”. Дарҳақиқат, ҳаё динимиз олиб келган улуғ сифат ва олий хулқдир. Ҳаё сўзи ҳаёт яъни тирик ўзагидан чиққандир. Шунинг учун қай бир инсонни ҳаёси бўлса унинг қалби тирикдир. У инсонни турли иллатлардан қабих ишлардан қайтариб туради. Шу сабабли Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллалоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳаё иймондандир” деганлар. Ҳаёси йўқ кимсанинг қалби ўликдирким, соҳибини маъсият ва шармандачиликлардан қайтара олмайди. Демак ҳадиси шарифдан кўриниб турибдики, ҳаё деганда уятиш яъни уятчан бўлиш ёки тортинчоқ бўлиш эмас экан. Балки Аллоҳ таоло манъ қилган ишлардан аъзоларимизни тийишимиз, инсонларга ёмонлик қилиш, зарар келтиришдан эҳтиёт бўлиш ва Аллоҳ буюрган амалларни, Юрт равнақи инсонлар манфаати йўлидаги ишларни шижоат билан ҳеч кимдан уялмасдан қилмоғимиз керак экан.  
Пайгамбаримиз Муҳаммад мустафо соллалоҳу алайҳи ва саллам бошқа бир ҳадисларида марҳамат қилиб дедилар: “Қайси бир зотда фаҳш бўлса у зотни хор қилади. Қайси бир зотда ҳаё бўлса сохибини зийнатлайди”. Пайгамбармиз Муҳаммад мустафо соллалоҳу алайҳи ва салламнинг зоти шарифларида биз умматлар учун чиройли ибратлар бордир. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳу айтадилар; “Набий солаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаёда чимилдиқдаги келиндан ҳам ҳаёлироқ эдилар. Бирор ёқтирмаган нарсани кўрсалар биз буни юзларидан билиб олар эдик” Яъни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бирор бир номақбул ишни кўрсалар юзлари қизариб кетардилар.
Ҳаёнинг шариати исломияда ўрни шу даражадаки у иймон билан яқин туради.  Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу айтадилар; Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам; “Ҳаё ва Иймон жамъ бўлиб яқин бўлишди. Агар бири кўтарилса бошқаси ҳам кетади” – дедилар.
Яна бир ҳадисларида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам; “Ҳаё унинг  ҳаммаси яхшиликдир” дедилар. Демак ҳаёли инсон ҳамма яхшиликка эришади. Икки дунё бахти саодатига сазовор бўлади. Аллоҳ таоло барчаларимизни ҳаёли бандаларидан бўлмоғимизни насибу рўзи айласин.       
 
Капа жоме масжиди имоми                                 Қ Турдиев  
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.