топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Тошкентда ADWEEK ҳафталиги бошланди

ADWEEK
Бизнес ва карьера
Тошкентда Маркетинг ва реклама Ҳафталиги бошланди. Унинг йирик тадбирлари: Маркетинг Конференцияси, Маркетинг ва реклама кўргазмаси, ADWEEK реклама Танлови ҳамда Инновацион ярмарка, workshop ва панелли мунозаралар. 
Маркетинг ва реклама ҳафталигини ОАВ вакиллари учун Миллий матбуот марказидаги бўлиб ўтган матбуот-анжумани очиб берди. Ҳафталик ташкилотчилари ва экспертлари International меҳмонхонасида бўлиб ўтадиган ADWEEK фаолияти, дастурлари, меҳмонлари ва янгиликлари ҳақида сўзлаб бердилар.
ADWEEK доирасида 27 февраль куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети билан ҳамкорликда маҳорат дарслари ва кенг миқёсли Инновацион ярмарка ўтказилади. Ташкилотчилар “Сайёҳлик маҳсулотлари маркетинги” мавзусини муҳокама қилиш истагида бўлганларни ўша куни кечқурун GroundZeroга таклиф этадилар.
Маркетинг ва реклама Кўргазмасини ўтказишдан мақсад қуйидаги йўналишлар бўйича маркетинг бозори асосий иштирокчиларининг эришган ютуқларини намойиш этиш ва рақобат устуворликларини янада ривожлантиришдан иборат: реклама ишлаб чиқарувчи агентликлар, дизайн-студиялар, web-студиялар, матбаа корхоналари, медиа агентликлари, маркетинг агентликлари, видео маҳсулотлар, сувенир (эсдалик) маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилари ва бошқалар. Кўргазма уч кун давом этади (2018 йил 28 февралдан – 02 мартгача) ва у иштирокчиларни тақдирлаш маросими билан  якунланади.
Манба

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.