топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Адлия вазирлиги Telegram’даги каналида қонунчиликдаги янгиликлар билан таништириб боради

Блог им. malika92

Адлия вазирлиги ҳуқуқий ахборотга, қонунчиликдаги янгиликларга эҳтиёжи бор, бундай янгиликлар билан доимий танишиб бориш истагида бўлган фуқароларга мурожаат қилди.
Адлия вазирлик бундай имкониятларни телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали тақдим этади ва интернет фойдаланувчиларини шу каналга аъзо бўлишга чақиради.

Каналда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясининг амалга оширилиши тўғрисидаги ҳамда қонунчиликдаги бошқа янгиликлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга шарҳлар, ҳуқуқий инфографикалар, аҳолига қизиқ бўлган ҳуқуқий масалалар бўйича маълумотлар қисқа матнларда бериб борилади.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.