топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ином Мажидов : “67 академик лицейлар ўз ишини давом эттиради”

Abiturient
Илм-фан
 Ўзбекистонда академик лицейларда маорифни тубдан ислоҳ қилиш бошланди. Ислоҳ йўналишларидан бири ушбу ўқув муассасаларини икки каррага қискартиришдир. 
 “Мамлакатимиздаги ҳар бир олий ўқув юртида фақат биттадан бириктирилган лицей бўлади. Шунга таянамиз. Мамлакатимизда 60 олий ўқув юртлари бор — бу дегани 60 та лицей. Ундан ташқари, хорижий ўқув юртлари ҳам бор. Масалан, Губкин номидаги Нефть ва газ Россия давлат университетининг филиали. Халқаро Вестминстер университети, Турин политехника университети ва бошқа бир қатор олийгоҳлар. Уларнинг ўз лицейлари бор. Ҳаммаси бўлиб еттита Шунинг учун шу рақамда тўхтаймиз ”,- деди олий ва ўрта маҳсус таълим вазири Ином Мажидов.
Фақат ўқув жараёни юқори даражага қўйилган лицейлар қолади. Лицейларнинг асосий вазифаси — ўз ўқувчиларини олий ўқув юртига тайёрлаш, ёшларнинг қобилияти ва иқтидорини маълум йўналиш бўйича максимал даражада очиш. Янги қоидаларга мувофиқ олий ўқув юрти ва унга бириктирилган лицей бир жойда бўлишлиги керак. Улар ягона муассасага айланишлари керак. Олий ўқув юрти лицейнинг ўқув жараёнида иштирок этади, энг яхши педагоглари, машғулотлар ўтказишади, талаб ва мезонларига мувофиқ ўзларининг бўлажак талабаларини тайёрлашади, — таъкидлаб ўтди Ином Мажидов.
Эслатиб ўтамиз. бугунги кунда мамлакатимизда 144 та академик лицейлар фаолият олиб боришмоқда. Уларда таълим табиий, аниқ фанлар, ижтимоий- гуманитар, чет тиллари, маданият ва санъат йўналишлари бўйича олиб борилмоқда. Ҳар йили уларни ўртача 35 мингта йигит ва қизлар тугатади. Яқин кунларда тугатиш рўйҳати тасдиқланиши керак, улардан бир қисми шунга киради. 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.