топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Abituriyentlarga universitetni tanlashda yordam beradigan sayt ishga tushdi

Abiturient
Илм-фан
«Admissions.uz» сайти тажрибавий лойиҳа сифатида фойдаланувчиларга тақдим этилади. Лойиҳанинг асосий мақсади абитуриентларга ўзларининг бўлғуси ўқув масканлари ҳамда йўналишларини танлашда ёрдам беришдан иборат. Бу ҳақда Uzinfocom компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Сайт фойдаланувчилар учун икки хил хизматни таклиф этади.
1_kir
 
 

Биринчи хизмат ёрдамида абитуриентлар ўзларининг тахминий баллари, тест топшириш фанлари, таълим тили ва бошқа мезонларни кўрсатиб, ушбу қидирув мезонларига мос келувчи олий таълим муассасалари ва уларнинг тегишли ўқув йўналишларини билиб олишлари мумкин.
2..
 
 

Иккинчи хизмат ёрдамида абитуриент ўзи танлаган ўқув юрти ҳамда йўналиши ва ўзининг тахминий баллини кўрсатиб шу йўналишга қанчалик кириш имкониятига эга эканлигини билиб олиши мумкин.
Натижалар қидирув мезонлари ҳамда абитуриентнинг тахминий баллига асосан, шу йўналиш ҳақидаги статистик маълумотлар ва ўтган йиллардаги кириш балларига асосланган ҳолда, баъзи математик моделлар ёрдамида ҳисобланади ва кириш эҳтимоли сифатида тақдим этилади.
Манба

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.