создание топика, блога, фотосета или ссылки

Рейтинг
+48.34
avatar

Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл

Подробнее ↓

Xotin-qizlarning huquqiy va ma’naviy ongini shakllantirishda oilaning о‘rni

Общество
О‘zbekiston davlat san’at va madaniyat institutida Ma’naviyat va ma’rifat bо‘limi hamda Xotin-qizlar qо‘mitasi hamkorligida “Xotin qizlarning huquqiy va ma’naviy ongini shakllantirishda oilaning о‘rni” mavzuida davra suhbati bо‘lib о‘tdi.


Энг катта гулдаста

Общество

Буюк Британиядаги The Mirror нашрида ўзбекистонлик ошиқ йигитнинг ўз севгилисига дил изҳори қилиш учун минглаб гул сотиб олгани ҳақида хабар нашр қилинди.

Инглизлар нашри бу ҳақда 16 октябрь куни хабар бериб, бу хабарга битта алоҳида саҳифа ажратган.

«Тошкентлик номаълум Ромео» ўз севгилисига минглаб атиргуллардан иборат бўлган улкан гулдаста тақдим этди. У бу тортиғини олиб бориш учун эвакуатордан фойдаланди, гулдастани эса эвакуаторга минган тўрт киши суяб борди.

«Счастлива быть женщиной»

Общество
Любая проблема перед нами – это знак того, что надо двигаться. Стоит только оглянуться – и увидишь огромное количество подсказок, помощников, ориентиров. Когда женщина чувствует себя настоящей, гармоничной, уверенной в себе, это сразу же отражается на всем, что ее окружает – супруг, дети, родственники (даже самые злостные

Поздравление с Международным Женским Днём

Общество
Поздравление с Международным Женским Днём
5 марта 2016 года в Актовом зале Самаркандского Государственного медицинского института было проведено торжественное мероприятие посвященное 8 Марта – Международному женскому дню. Мероприятие было организовано администрацией института совместно с профсоюзом института и первичной организацией ОДМ

Аёлга ҳурмат

Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл
Общество
            Муқаддас динимиз Ислом аёлларга қай даражада эътибор берганлиги хақида сўзлашдан олдин Ислом динидан аввал аёлларга эътибор қай даражада бўлганлиги хақида бир оз тўхталиб ўтсак.
Бутун дунёга донғи кетган Рим аёлларига фақат нафсни қондиргувчи нарса сифатида қараганини биласизми? Ўзининг эхромлари билан

Faqat AYOL haqida....

Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл
Общество

Ayolga muhabbat — hayotga muhabbat!!!

      Ideal ayol yo`q. Buni har bir erkak yaxshi biladi. Lekin, har bir erkak qalbida barcha davrlar va barcha erkaklar uchun ideal bo`lgudek ayol obrazi yashaydi.Ayol farishtadir

          Tabarruk zot olamda ayol,

          Yorim-da, qizim-da, onam-da ayol,

          Serbaxtli ayol, bu baxtli ayol.

           Menga alifboni o`rgatgan ayol,

           Qalbimga mehrni o`rnatgan ayol.

           Farzand qalbin she'r qilgan ayol,

           Mo`min so`zin sher qilgan ayol,

           Ko`rmagay zavol bu ahli ayol.

      Anduhlarga botganingizda dilingizni charog`on etuvchi bir nigoh ostonada kutib olmasa, yakkalikda topgan davlatingiz, unvoningiz, sha'ningiz, qariganda yanada og`irroq g`amlarga soladi. shuning uchun aytadilar: "Ayolsiz koshona — g`amxona".

     Ayol bo`lib tug`ilish ilohiy hukm, ammo, ayollik mudom shaxsiy qismatdir. Mahbubaning ismini tilga olmagan kuning yo Xudoni tilga olishga majbursan, yo Azroilni.

    Hammaning o`ziga bandi ekanligini ayol ko`z yoshlari bilan goho-goho eslatib turadi. Qirq kishining umrini ko`rsang ham bir ayol qalbini to`la bila olmaysan. Erkak qalbini bilish uchun esa «AYOL» degan bir so`z kifoya ekan. Demak, ayollarimizgina emas, hatto «ayol» so`zi ham ilohiydir.

       Osmonlar ishonsa Ayol zotiga,

       Uni sevib qolsa nuqrada Quyosh.

       OLLOH onalikni ravo etganda,

       Hatto farishtalar qilarkan havas.

            Ayol farishtaday bo`lishi mumkin,

            Vafosiz yor uchun o`lishi mumkin.

            Jonidan jon yasab tug`ishi mumkin,

            Nega farishtalar qilmasin havas!!!

Faqat AYOL haqida.......

Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл
Общество
       Ayolga muhabbat — hayotga muhabbat! Biroq hayotni sevganing ayolni sevganing emas. Chunki, ayol hayotdan ham ulug`roq va qimmatliroq zotki, faqat uni sevish orqaligina hayotni sevishingni isbot etasan. Bilaks, ularsiz hayot zimistondir.
Ayol farishtadirAyol qalbi dengiz kabi ulkan va buyukdir. Zamin dengiz suvidan qanchalar bahramand bo`lsa, inson ham ayol qalbidan, mehridan shunchalar bahra oladi. Hayot guli so`nmasin deb, ayol o`z bokiraligidan voz kechadi. Ayna mana shu fidoiyligi uchun erkak uning atrofida parvona. Oy tun uchun yaralganidek, quyosh kun uchun yaralgan. Ayollar faqat erkaklar uchun yaralgani ham ilohiy mo`jiza.

Hayot bitiklari (2)

Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл
Общество
Xonamga kirgach odatdagiday shaxsiy kompyuterimni internetga ulab, «Mail Agent» programmasini ochdim. «Sizga xat». Yana buyurtmani kabul kildim. Kun buyi telefon jiringlaydi, internetdan reklama dizayni uchun rasmlar karayman, tayyor buyurtmalarning kamchiliklarni aytaman, vakti kelganda asabiylashib, soat olti bulganini  sezmay charchayman…

Hayot bitiklari

Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл
Общество
    Bu vokeaga yakinda  roppa-rosa bir yil bular ekan, deya gap boshladi Sulton ismli kaxramonimiz. Ushanda yoshim yigirma sakkizda edi. Men odatdagiday ishga shoshilib turdim. Xatto ayolim tayyorlagan ertalabki choyni  ichmay:
— Nilush xafa bulma, ishga kech kolyapman. Tagin xamkasblarim, «Raxbarimiz bulib kech keladi» deb karashlarini xoxlamayman…

Соч эмас бу шаршара бу шаршара

Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл
Общество
«Итингдурмен, сочинг занжирини бўйнимга маҳкам қил,

Ки водийи фироқинг ичра қўрқаменки, йитгаймен.»

Ҳазрати шоирнинг бу каби шеърлари мана шундай сочи сумбулдек лобарларни кўрганда битилган бўлса ажабмас… :))

Меҳр

Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл
Общество
Ёшлигимизда бир мақол бўларди. «Она билан бола, гул билан лола.» Ўқиш китобимизда..Ҳа, дарҳақиқат шундай. Онанинг меҳрича меҳру муҳаббатнинг бошқа ҳеч кимдан топиб ҳам, олиб ҳам бўлмайди… Она меҳри-у сизни қишда совуқдан, иссиқда иссиқ ўтишидан, ғаму ғурбатларда алам тортишдан, хуллас сизга келган барча балодан асрайди..ҳимоя қилади… Бу расмни кўриб нимагадир шулар ёдимга тушди..
Она меҳри ҳақидаку ёзиб адо қилиб бўлмайди аслида..
Бу хилқатни қадрини фақат бу бойлик қўлдант кетганда яхшироқ англанаркан…

Ўзбек қизининг ғурури - унинг ибо-ҳаёсида

Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл
Общество
Аёл! Унда бугун олам қувончи, дўстга хос фидойилик, она жасорати мужассам. Аёл севгисидан мусаффо бўлмаган, унинг мардлигидан мадад олмаган ҳамда камтарона йўриғига юрмаган инсон ҳақиқий ҳаёт кечирмаган ҳисоб. Қуёшсиз гуллар очилмайди, севгисиз бахт, аёлсиз муҳаббат, онасиз шоир ҳам қаҳрамон ҳам йўқ. Шоирларнинг бу мавзуда тинимсиз ижод қилишларига, балки шу сабаб. Муқаддас аёл бир қўли билан бешик, бир қўли билан дунёни тебратади. Булоқ сарчашмасидек тиниқ ва беғубор бўлган аёл муҳаббатини ҳеч нарса билан қиёс этиб бўлмайди.

"Ўзбек онаси"

Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл
Общество
АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕЪРИЯТИДА АЁЛ — ОНА ТИМСОЛИ

ХХ аср ўзбек шеъриятида она ва аёл мавзусида Миртемирдан кейин энг кўп ва хўп шеърлар битган шоир Абдулла Орипов десак адашмаган бўламиз.
«Инсониятни ҳам бирлаштириб, умумлаштириб турадиган бир ҳиссиёт бор. Бу-муҳаббат, мехр туйғуси. Назаримда, бу туйғунинг сарчашмаси Аёл, дояси она! Аёл, она бўлмаса, мехр муҳаббат туйғуси йўқдай. Инсоният адашиб кетадигандай, йўлини йўқотадигандай...»1 — дейди шоир.
Абдулла Ориповнинг «Кўзларим йўлингда», «Онажон», «Руҳим», «Юртим шамоли», «Йиллар армони», «Ишонч кўприклари» сингари тўпламларидан жой олган «Онамга хат», «Онам вафотига», «Аёл», «Онажон», «Она», «Алишернинг онаси»,  «Онамни эслаб», "Ўзбек онаси" шеърлари, шунингдек, «Самовий меҳмон, беш донишманд ва фаррош кампир қиссаси» номли фантастик асари ҳам шоирнинг дунёдаги энг буюк зот онага, аёлга бўлган тенгсиз эҳтиромининг, ҳурматининг чексиз эътирофи янглиғ яралган.
Шоир она, аёл мавзусидаги шеърларида «мунис», «меҳрибон», «муштипар», «буюк», «суюк», «куюнчак» сифатларини она тимсолига эгиз тушунчалар каби қўллайди.

Фалсафий мезонларни кашф этган аёл

Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл
Общество
Жамиятимизда шундай аёллар борки, улар жамиятнинг асосий жабҳасида ўзларини кўрсата олишган, эл-юрт ҳурматига сазовор бўлишган. Мана шундай аёллардан бири Шермухамедова Нигинахон Арслановнадир.
Шермухамедова Нигинахон Арслановна 1962 йилнинг йигирма олтинчи март санасида  Бухоро вилояти, Қоракўл туманида ишчи оиласида туғилган. 1979 йилда ўрта мактабни олтин медаль билан битирган. 1977-78-79 йилларда «Она тили ва адабиёт» фани бўйича  мактаб ўқувчиларининг олимпиадасида иштирок этиб, ҳар йили III II, III ўринларга сазовор бўлган ва олий ўқув юртига тўғридан тўғри ўқишга қабул қимлиниш учун тавсиянома олган
1979-1984 йилларда ТошДУ фалсафа-иқтисод факультети фалсафа бўлимини имтиёзли диплом билан тугатган. 3 курсдан давлат стипендияси совриндори бўлган.
1984-1985 йилда ТошМИ «Фалсафа» кафедрасининг ўқитувчиси лавозимида ишлаган.
1986 йилда Низомий номли ТДПИ «Фалсафа» кафедрасида аспирантурада ўқиб, 1988 йилда «Влияние диалектико-материалистического мировоззрения на стиль мышления ученого» мавзусидаги номзодлик диссертациясини  муддатидан олдин ҳимоя билан тугатган.
1988-1995 йилгача ТошМИ «Фалсафа» кафедрасида катта ўқитувчи, 1995-1997 йилларда ТДАИ «Ижтимоий гуманитар фанлар» кафедрасининг доценти лавозимида ишлаган.

Қизил атиргуллар

Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл
Общество
муаллиф: Гулбаҳор Абдуллоҳ

Хуфтон намозини ўқиб, алламаҳалда ётган Зулайҳо холанинг кўзларига уйқу келмади. У томонга ағдарилди, бу томонга ағдарилди, аммо бир йилдек узоқ туюлган тун тугаб, тонг ёришди ҳамки, йиғидан қизарган кўзларини тарк этган уйқудан дарак бўлмади...
Бомдод намозини ўқимоқлик учун тайёргарлик кўраётган Шавкатжон онасидаги безовталикни ички бир туйғу билан пайқади.

-Шавкатжон, бугун ойнинг нечанчи куни?-сўради онаизор мунг тўла овоз билан.
-Йигирма биринчи, нима эди?-сўради ҳайрон бўлиб ўғил.
-Ўзим шундай...-ўғлининг юрагини эзишни истамади она.
Уйга кирди, ҳовлига чиқди. Хаёлида вақт ўтмаётгандек туюлар, кўзлари нигорон бўлиб дарвоза томонга боқарди. Онасини бугун ҳар кунгидан кўра бошқача, анча безовта ҳолда кўраётган ўғил ниҳоят сўрашга журъат қилди.
-Онажон, жуда азонлаб туриб олибсиз?

Соғлом аёл-соғлом жамият

Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл
Общество

Аёл зоти борки, умрининг тенг ярмини, балки ундан ҳам кўпроғини оиладаги, ишдаги юмушлари, фарзандларига бағишлайди. Аммо турли муаммолар қуршовида ўзини йўқотиб кўймаслик учун, у ўзи ҳақида қайғуришни ҳам ўрганиши керак. Юртимизда аёллар спортини оммалаштириш масаласи устувор аҳамият касб этаётгани бежиз эмас. Спорт — шифохоналар, жарроҳлар, дори-дармонларсиз соғлом ҳаёт дегани. Спорт билан шуғулланган аёл жисмонан чиникиш билан бирга руҳан юксалади, унда ўз имкониятларига нисбатаи ишонч туйғуси шаклланади.

Уйида бахти борлар

Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл
Общество
Тонгларда кўзларингда Вафо кулиб уйғонса,
Оқшомлар болишингда садоқат гулдек ёрса.
Қадам боссанг, остонанг меҳр билан тўлғонса,
Уйида бахти борлар ҳар ерда баҳтиёрдир.

  Ҳа, шоир ҳақ. Кишининг оиласида ҳаловати бўлса, садоқат, муҳаббатга йўғрилган ширин турмуши бўлса, ўша инсон бахтиёрдир. Чунки оиласида ўрин топган инсоннинг жамиятда, севган касбида ҳам ўрни бўлади. Ҳаётидан мамнун, кўнгли тўқ инсонгина хизматга астойдил ёндашади.

Аёл борки-олам мунаввар

Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл
Общество
Республика ихтисослаштирилган мусиқа ва санъат академик лицейи биноси. Атрофда турфа гуллар ва ленталар. Зал деворларига осилган аёллар ҳақидаги ҳикматли сўзлар, деворий газеталар диққат-эътиборни тортиб турибди. Ҳофизлар хонишида ҳаётимиз чароғбонлари бўлган аёллар, гўзаллик фасли — баҳор васфи янграмоқда.

«Аёл борки, олам мунаввар!» деб номланган байрам дастури аввалида лицей директори Зулфиқор Холмирзаев мамлакатимизда аёлларга кўрсатилаётган ғамхўрлик ва эътибор хақида алоҳида тўхталди. У юртимизда 2012 йилнинг «Мустаҳкам оила йили» деб аталгани, бу эса ҳар бир оиланинг тинчлиги ва мустаҳкамлиги таянчи бўлган аёлларга ҳам яна бир бор эҳтиромнинг намунаси эканлигини таъкидлади.

Ўзбек аёли

Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл
Общество


Одамзот онгли ҳаёт бошлаган кундан бери инсоният аёл зотига ихлос қўйиб, уни севиб, ардоқлаб келади. Аёлни эъзозлаш, унга эҳтиром кўрсатиш Шарққа, ўзбек халқига хос олижаноб хусусиятлардан биридир. Ер юзида ўзининг ақл-заковати, мард ва донолиги, гўзал ҳусни, андиша ва сабр тоқати, меҳр ва садоқати билан дунёга донг таратган аёллар жуда кўп.

Ҳамиша яхшилик ва эзгуликка интилган ўзбек аёли – онанинг жаҳоншумул қадру қимматини, унинг умумин-соний мазмунини аниқлашда ва юксак баҳолашда бизнинг доно момоларимиз дунё олимларидан юқори турганлари маълум.

Доно Она!

Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл
Общество
Муқаддас чекка бир қишлоқнинг, чекка ҳовлиларидан бирида туғилиб, вояга етди.У табиатан қувноқ, эпчил ва ўта зукко қиз эди.Уйларидан уч-тўрт юз қадам нарида кичик бир ўрмон бўлиб, у ерда ноёб жонворлар кўп бўлгани учун, давлат томонидан ҳимояга олинган ва қўриқҳона ташкил қилинганди.