topik, blog, fotoset yoki yo`naltirgich yaratish

Юртимизда мустақиллигимизнинг 27 йиллиги кенг нишонланмоқда

Мустақилликнинг 27 йиллиги
Jamiyat
Энг буюк, энг азиз байрам Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш борасида Диёримизнинг барча жабҳаларида қатор ишлар ва чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

         Жумладан “Muborakneftgaz” масъулияти чекланган жамиятида ҳам Мустақилликнинг 27 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш борасида кенг кўламдаги чора-тадбирлар белгилаб олинди. Ушбу белгилаб олинган чора-тадбирларга асосан  жамият тасарруфидаги  барча  ишлаб чиқариш объектларида меҳнат қилаётган ишчи-ходимларга байрам дастурхони ташкилаштирилиб санъаткорлар иштирокида маданий тадбирлар уюштирилмоқда.
Истиқлолнинг 27 йиллиги арафасида “Muborakneftgaz” масъулияти чекланган жамиятида “Азиз ва ягонамсан жонажон Ўзбекистоним” шиори остида 2018 йил 27 август куни ўтказилган байрам тантанасида кўмакка муҳтож, боқувчисини йўқотган оилалар фарзандининг 40 нафарини суннат тўйлари ўтказилди. Уларга  совға-саломлар улашилиб ҳар бирига омонат дафтарчалари очилди ва 100 000 сўмдан пул маблағи қўйилди. Жамиятда меҳнат қилаётган нафақа ёшидаги “55 ёш” аёлларга қимматбаҳо совғалар тарқатилди ва “60 ёш” эркакларга чопонлар кийдирилди.
       Жамиятимиз қарамоғидаги Китоб туманидаги 5-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳолидан хабар олиниб байрам дастурхони ташкиллаштирилди ва тарбияланувчиларнинг омонат дафтарчаларига 100 000 сўмдан пул маблағи қўйилди.
            Тинч мамлакатга байрамлар ярашади. Мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллигига бағишлаб жамиятимизда ўтказилган тадбирлардан ишчи-ходимлар фахр ва ифтихор ҳиссини туйиб Ватанимиз ривожланишига ўз ҳиссаларини қўшиш учун янгича шукух билан кейинги кунни қарши оладилар. 

0 izoh

Ro'yhatdan o'tganlar va tasdiqlanganlargina izoh qoldirishlari mumkin.