топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Lang.uz: Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27-йиллиги билан табриклайди!

Мустақилликнинг 27 йиллиги
Жамият

Lang.uz сайти Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27-йиллиги билан барча ўзбек халқини чин дилдан табриклайди. Шу муносабат билан сайтда фойдаланувчилар учун махсус байрамона дарс ишланмаси жойлаштирилди.
Ушбу дарс ишланмаси  доимгидек янги сўзлар, байрамона диалог хамда видеодарсни ўзида мужассам этган. Фойдаланувчилар ўз билим кўникмаларининг даражасига қараб ўзларига мос бўлган дарс ишланмаларидан фойдаланиб ўз билимларини мустаҳкамлайдилар.
Lang.uz муҳаррирлари кириб келаётган байрамона шукуҳ йил давомида юртимизни тарк этмаслигини, Ватанимиз байроғи доим юқорида ҳилпираб туришини, мовий осмонимизга кўз тегмаслигини тилаб қолади. Ўз билимларингизни мустаҳкамлашдан чарчаманг! 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.