topik, blog, fotoset yoki yo`naltirgich yaratish

"Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида таниқли шоир ва ёзувчилар, ёш ижодкорлар иштирокида адабий тадбир

Мустақилликнинг 27 йиллиги
Jamiyat
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 июндаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида 29 август куни “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида таниқли шоир ва ёзувчилар, ёш ижодкорлар иштирокида адабий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани, аввало, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, тинчлигимизни асраш, халқимизнинг фаровонлигини таъминлаш, ёшларимизнинг маънавиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Бу жиҳатлар ҳар бир кун, ҳар бир лаҳзада ўз ифодасини топмоқда.
Айниқса, сўнгги йилларда адабиёт, санъат ва маданият ривожига эътибор қаратилаётгани, Президентимизнинг юртимиздаги етакчи ижодий ташкилотларнинг “Дўстлар клублари”ни ташкил этиш, уларга йирик корхона, банк ва компанияларни ҳомий сифатида бириктириш, шартнома асосида уларнинг доимий ҳамкорлигини йўлга қўйиш ташаббуси бугун ўз самарасини бераётир.
Президентимизнинг “Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори миллий адабиётимиз ривожини янги босқичга кўтариш бўйича улкан ислоҳотларни бошлаб берди.
Тадбирда мамлакатимизда ижод аҳли учун яратилаётган кенг имкониятлардан оқилона фойдаланиш, истеъдод ва салоҳиятини Ватан равнақи йўлида сафарбар этиш ҳар бир ижодкорнинг бурчи экани алоҳида таъкидланди.
Ана шу бурчини сидқидилдан адо этиб келаётган бир гуруҳ фахрий ижодкорлар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан рағбатлантирилди.
Шу куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг янги аъзоларига аъзолик гувоҳномаси топширилди.
         Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси матбуот хизмати

0 izoh

Ro'yhatdan o'tganlar va tasdiqlanganlargina izoh qoldirishlari mumkin.