топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Турмушда газ жиҳозларидан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига амал қилинг

Favqulodda vaziyatlar vazirligi
Жамият


Бугунги кунда юртимизда газдан тўғри фойдаланиш тўғрисида жойларда тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Қуйида сизни ана шу ҳақда огоҳ этамиз:
1.      Газ жиҳозларидан ўзбошимчалик билан таъмирлаш мумкин эмас.
2.       Газ плитасидан хонани истиш учун фойдаланиш таъқиқланади.
3.       Ис газидан эҳтиёт бўлинг.
4.       Газ плиталарини ёниқ ҳолда қаровсиз қолдирманг.

 
Газ ҳидини сезсангиз:
1.       Эшик ва деразаларни очинг.
2.       Кўчага чиқинг
3.       104 рақамига қўнғироқ қилинг.
4.       Агарда аланга зангори рангдан сариқ рангга кирса, қурум ажратса ёки титраб ёнса, газ плитасидан фойдаланиш мумкин эмас, уни таъмирлаш талаб этилади.
5.       Газ баллонларини иссиқлик манбаига яқин қолдириш таъқиқланади.
6.       Агар хонада газ ҳидини сезсангиз, олов ёқманг ва электр анжомларидан фойдаланманг.
7.       Ёқилган газ плитаси устида кийим қуритманг, тўсатдан ёниб кетса афсусланиб юрманг.  

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.