топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Табиий газ ва ис газидан заҳарланишдан эҳтиёт бўлинг!

Favqulodda vaziyatlar vazirligi
Жамият


Ҳозирги кунда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳудудий бошқармалари мутахассислари томонидан аҳоли орасида табиий ва ис газидан заҳарланишнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар давом этмоқда.
Мазкур тадбирлар, рейдлар ўтказиш, табиий ва ис газининг инсон саломатлиги ва ҳаёти учун хавфлилик даражаси тўғрисида аҳоли орасида тушунтириш ишларини олиб боришга қаратилган.
Бундай тадбирларнинг ўтказилиши қиш мавсумида, яъни об-ҳавонинг кескин пасайганида аҳоли орасида иситиш мосламаларидан, турли ёқилғилардан кенг фойдаланишга бўлган эҳтиёжнинг ортиши билан боғлиқ.
Ностандарт, сифати кафолатланмаган иситиш мосламалари, шу жумладан табиий газ билан ишлатиладиган печларнинг тарқалишига йўл қўймаслик, улар билан боғлиқбўлган  фавқулодда вазиятларни олдини олишнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади.
Шу мақсадда бугунги кунга қадар тегишли хизматлар мутахассислари билан ҳамкорликда жойларда рейдлар ўтказилди. Натижада 2 мингдан ортиқностандарт, сифати кафолатланмаган газ ва бошқа иситиш ускуналарини сотиш ҳамда улардан нотўғри фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.
Оқибатда 50 млн. сўмдан ортиқмаъмурий жарима қўлланилиб, 3 мингдан ортиқностандарт газ ва бошқа иситиш мосламалари сотувдан чиқариб ташланди. Мазкур ҳолатлар бўйича вилоят, туман (шаҳар) ҳокимликларига
296 та тақдимномалар киритилди.
Шу билан биргаликда, аҳоли орасида табиий ва ис газидан заҳарланишнинг олдини олишга қаратилган суҳбатлар 166 минг маротаба ўтказилган,  640 мингдан ортиқ  эслатма ва буклетлар  тарқатилган ва матбуотда 1,5 мингга яқин чиқишлар амалга оширилган. Бу каби тадбирлар “Узтрансгаз” АК, Ички ишлар, Соғликни сақлаш вазирликлари, маҳалла фаоллари, “Камолот” ЁИҲва Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти кўнгиллилари билан ҳамкорликда олиб борилмоқда. Ҳамкорликдаги тадбирлар қамрови 378 минг шахсий ҳовлилар, 24 минг 651 та кўп қаватли уйлар ва улардаги 1 миллион 100 минг хонадонларни ташкил этди.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.