топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Жиноятлар фош этилмоқда

2017 йил — «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»
Жамият
Тошкент вилояти ички ишлар бошқармаси томонидан пайшанба – жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни доирасида брифинг ўтказилди.
Вилоят ИИБ тергов бошқармаси ходимлари жойларда жамоат тартибини сақлаш, хавфсизликни таъминлаш, маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда ҳудудларда осойишталикни мустаҳкамлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берди.

Жорий йил 20 июлдан 27 июлга қадар вилоят ҳудудида содир этилган 96 жиноятнинг 88 таси тезкор-тергов ҳаракатлари натижасида фош этилган. Паспорт-виза қоидаларини бузган, ноқонуний яшашга шароит яратиб берган хонадон эгалари, жамоат жойида спиртли ичимлик истеъмол қилган ва майда безорилик содир этган 2 минг 480 шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Ўрта Чирчиқ туманида банк ходими мижозларнинг пластик карточкаларидаги пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборгани аниқланган. Чирчиқ шаҳрида талончилик содир этган тўрт нафар йигит қўлга олинган.

– Ҳафта давомида қасддан одам ўлдириш ва оғир тан жароҳати етказиш жиноятлари ҳам қайд этилди, – дейди вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи С.Темиров. – Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Профилактика инспекторлари томонидан 16 мингдан ортиқ хонадон ўрганилиб, ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан маъмурий баённомалар тузилди. Жойларда ўтказилган тарғибот ва ташвиқот ишларига 108 мингдан ортиқ аҳоли жалб этилди.

Вилоятда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ҳафта давомида вилоят ҳудудида 10 йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, 7 киши турли даражада тан жароҳати олган. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш, белгиланган тезликни ошириш, чорраҳа ва светофордан ўтиш, хавфсизлик камаридан фойдаланмаслик, транспорт воситасини тегишли ҳужжатларсиз бошқариш каби 4 мингдан ортиқ қоидабузарлик аниқланган, уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилган.
 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.