топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида

2017 йил — «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»
Жамият
 
15 август куни "Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" Президент қарори имзоланди.
Қарорга кўра, Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси сифатида кайта ташкил қилинади.
 
Уюшманинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:
1. Халқимизнинг эстетик талаб ва эҳтиёжларини ҳар томонлама ҳисобга олиб, замонавий руҳдаги бадиий юксак асарлар яратиш, ёш композиторлар, бастакорлар ва мусиқашунослар, барча ижрочиларнинг ижод билан самарали шуғулланишлари учун имконият ва шароитларни кенгайтириш, катта мусиқий асарлар, жумладан, опера, симфония, концерт ва оратория каби мумтоз жанрлар ривожига алоҳида эътибор қаратиш.
2. Мамлакатимизнинг маданий ва ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиш, давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари, ижодий уюшмалар ва бошка ташкилотлар билан ҳамкорликда мусиқа санъати бўйича ижод қилаётган барча ижодкорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш.
3. Миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш, мусиқий таълим-тарбия соҳасини такомиллаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш жараёнларида фаол иштирок этиш.
4. Узбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан ижодий ҳамкорликни йўлга қўйиш, бу борада йирик мусиқа асарларини яратиш, турли ижодий танловлар ўтказиш, бастакорлар ижодини рағбатлантиришга қаратилган концертлар, фестиваллар, ижодий кечалар ва бошқа маданий-маърифий, оммавий тадбирларни ташкил этиш.
5. Халқаро маданий ва мусиқий ҳамкорлик доирасини кенгайтириш, ёш композитор, бастакор ва мусиқашуносларни замон талаблари даражасида тайёрлаш, уларнинг малакаси ва маҳоратини мунтазам ошириб бориш мақсадида чет давлатлардаги таниқли композиторлар ва мусиқашунослар билан ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйиш
6. Ўзбекистон давлат консерваториясида соҳа вакиллари учун малака ошириш курсларини ташкил этиш.
7. Уюшма аъзолари сафини ёш истеъдодли композитор ва бастакорлар, мусиқашунослар билан Низом талаблари асосида тўлдириб бориш.
Уюшма ва унинг ҳудудий бўлимларининг фаолияти билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон ижодкорларини қўллаб-қувватлаш “Илҳом” жамоат фонди (кейинги ўринларда Фонд деб юритилади) маблағлари ва қонунчиликда такиқланмаган бошқа манбалар билан қопланади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Уюшма аъзоси бўлган фаол композитор ва бастакорлар, мусиқашунослар имтиёзли ипотека кредитлари асосида арзон уй-жой ёки ер участкалари билан таъминланади.
 
“Асакабанк” акциядорлик тижорат банки томонидан Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Я.Ғуломов кўчаси, 69-уйда жойлашган Уюшма биноси таъмирланади, унинг моддий-техник базаси мустаҳкамланади, соҳа атоқли намояндаларининг электрон архиви ва махсус фонотека, овоз ёзиш студияси ҳамда “Мусиқа ижодкорлари” музейи ташкил этилади.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.