топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Тинч ва фаровон ҳаётимиз асоси

2017 йил — «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»
Жамият
Тошкент вилояти Зангиота туманидаги ҳарбий қисмда Президентимизнинг 2017 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига асосан «Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон! мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Республика Маънавият тарғибот маркази томонидан ташкил этилган тадбирда ҳарбийлар, таниқли олимлар, шоир-ёзувчилар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Мамлакатимизда буюк аждодларимизнинг табаррук номларини улуғлаш, уларнинг бой меросини ўрганиш, миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш ва янада бойитиш, Ҳар томонлама баркамол авлодни улғайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

– Юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаш, Қуролли Кучларимизнинг жанговар салоҳиятини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди Тошкент давлат иқтисодиёт университети доценти А.Содиқов. – Шундай экан, ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзи ва китобхонликни кенг тарғиб қилиш муҳим аҳамият касб этади.

Тадбирда давлатимиз мустақиллиги халқимизнинг миллий манфаатларини, тинч ва осуда ҳаётини таъминлаш, юртимизнинг халқаро обрў-эътиборини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдевори бўлаётгани таъкидланди.

Таниқли санъаткорлар ва ёш ижрочилар иштирокидаги Ватанни, тинчлик, дўстлик ва фаровон ҳаётни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият бағишлади.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.