топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Сайёр қабулда 61 фуқаронинг мурожаати депутатлар, мутахассислар иштирокида ўрганилди

2017 йил — «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»
Жамият
Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида аҳоли билан очиқ мулоқот ва сайёр қабул бўлиб ўтди.
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят кенгаши вакиллари, халқ депутатлари вилоят ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, шаҳар ҳокимлиги масъуллари ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этган тадбирда аҳоли бандлиги, банкдан кредит олиш, турар жой, коммунал хизмат ва тадбиркорлик фаолиятига оид муаммолар тингланди.
– Давлат ва нодавлат ташкилотлари, жумладан, сиёсий партиялар томонидан ташкил этилаётган бундай тадбирлар муаммоларни жойида ўрганиш, уларга ечим топишга хизмат қилаётир, – дейди партия вилоят кенгаши девони раҳбари Ш.Насимов. – Бугунги сайёр қабулда 61 фуқаронинг мурожаати депутатлар, мутахассислар иштирокида ўрганилди. Тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.
Сайёр қабулда мутахассислиги бўйича иш топа олмаган Дукент қўрғонида яшовчи Барно Эргашеванинг муаммоси ҳам ижобий ечим топди.

– Шаҳримиздаги саноат ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежини тамомлаб, ишсиз юрган эдим, – дейди Барно. – Бугунги тадбирда иштирок этиб, тез орада ишга жойлашадиган бўлдим.

Машҳура Бойматова ўзи яшайдиган Бўстон маҳалла гузарида аҳолига маиший хизмат кўрсатувчи савдо дўкони, сартарошхона ва умумий овқатланиш шохобчалари фаолиятини йўлга қўйиш учун тижорат банкидан кредит олиш масаласида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банки шаҳар филиали унга кредит олишда амалий ёрдам кўрсатадиган бўлди.

Тадбиркорликни янада ривожлантириш, ҳудуддаги йўлларни асфальтлаш ва аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.