создание топика, блога, фотосета или ссылки

Хива тумани ҳокими ёшлар билан учрашди

2017 йил — «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»
Общество
Хоразм вилояти Хива тумани ҳокими Эркин Ёқубов бир гуруҳ фаол ёшлар билан учрашди. 

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили муносабати билан “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган учрашувда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёш тадбиркорлар, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. 

Мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, истеъдод ва салоҳиятини рўёбга чиқариш учун замонавий шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Биринчи Президентимизнинг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда. 

Хива тумани аҳолисининг 158 мингдан зиёди 30 ёшгача бўлган ёшлардир. Туманда 10 касб-ҳунар коллежи, 1 академик лицей, 58 умумтаълим мактаби фаолият кўрсатмоқда. 
 

Футбол, оғир атлетика, бадиий гимнастика, кураш, ўзбек жанг санъати, стол теннисига ихтисослашган замонавий спорт иншоотлари, турли йўналишдаги тўгараклар ёшларнинг ҳар томонлама соғлом улғайишига хизмат қилмоқда. 

– Мамлакатимизда ёшларнинг замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаши учун барча шароит яратилмоқда, – дейди Хива туризм касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Ирода Давлетова. – Жумладан, туманимиз марказида жорий йилнинг иккинчи ярмида “Ёшлар маркази”, ёпиқ сув ҳавзаси, “Камолот” кутубхонаси” каби иншоотлар фойдаланишга топширилишини эшитиб, барча ёшлар бирдай хурсанд бўлдик. Бу ёшларнинг ҳар томонлама соғлом ва баркамол улғайишига хизмат қилади. 

Учрашувда ёшлар туман ҳокимига ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилди. Самимий мулоқот тарзида ўтган учрашув ёшларда катта таассурот қолдирди. 
ЎзА

0 комментариев

Только зарегистрированные и авторизованные пользователи могут оставлять комментарии.