топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» давлат дастури ишлаб чиқилди

2017 йил — «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»
Жамият
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» давлат дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳақида фармойиш имзолади, дея хабар бермоқда UzDaily. Ҳужжатга мувофиқ ушбу давлат дастури бир ой давомида ишлаб чиқилади.

Ўзбекистон раҳбари давлат дастурининг бирламчи вазифаларини белгилаб берди. Хусусан, дастур жойларда қабул қилинган қонунлар, буйруқлар ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиниши, давлат органларининг ўзларига юклатилган вазифа ва функцияларни бажариш бўйича фаолиятининг самарадорлиги устидан парламент ва жамоатчилик назорати механизмларини шакллантириш бўйича чора-тадбирларни ўз ичига олади.
Фармойишда таъкидланишича, дастур доирасида аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйишнинг янги самарали механизмлари ва услублари жорий этилади.
Дастур, шунингдек, барча ҳокимлар, прокуратура ва ички ишлар органлари раҳбарларининг аҳоли олдида ҳисоб бериш тизимини жорий этишни кўзда тутиши керак.
Бундан ташқари, аҳолига талаб катта бўлган давлат хизматларини «ягона дарча» тамойили бўйича бир муассаса орқали кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинди. «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш борасида ҳам чоралар кўрилади.
Аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва молиявий-иқтисодий саводхонлигини ошириш ҳамда фуқароларни қонунга ҳурмат руҳида тарбиялаш тизимини шакллантириш бўйича тадбирлар ҳам давлат дастурига киритилади.
Дастур иқтисодиётни бошқаришда давлат ролини камайтириш чораларини назарда тутади. Шунингдек, мамлакат иқтисодиёти тараққиётини таъминлаш ҳамда иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш ишларини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинди. Дастур кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, тадбиркорлик фаолияти учун қулай шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирларни ҳам ўз ичига олади.
Иш ҳақи, пенсия, нафақа, стипендиялар миқдорини ошириш, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш ҳам дастурдаги бирламчи жиҳатларга айланади.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.