топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ислом Каримов фонди хорижда ўқиш учун грантларни эълон қилди

2017 йил — «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»
Жамият
Ислом Каримов номидаги фонд Европа ва АҚШ олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида таҳсил олиш учун грантларни тақдим этиш мақсадида ОТМларни битирган йигит-қизлар танлови бошланганини эълон қилди.
Фонд сайтида қайд этилишича, грант икки йилгача муддатда чет элда таҳсил олиш ва яшаш харажатлари тўлалигича молиялаштирилади.
Табиий фанлар (қайта тикланувчи энергия манбалари, кимё), сув ва ер ресурсларини бошқариш, машинасозлик технологиялари, озиқ-овқат технологиялари, озиқ-овқат хавфсизлиги, озиқ-овқат ишлаб чиқариш ва маркетинги, архитектура (шаҳарсозлик, тарихий обидаларни муҳофаза этиш ва қайта тиклаш), дизайн (маҳсулот дизайни, саноат ва меъморчилик дизайни) ва рассомлик мутахассисликлари бўйича грантлар ажратилади.
Ислом Каримов жамоатчилик хайрия фондига Ўзбекистон мустақиллиги асосчиси ва биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хотираси ва ҳаётда амал қилган тамойилларини абадийлаштириш мақсадида асос солинган. Фонд Ўзбекистоннинг тарихий, маданий ва адабий меросини тарғиб қилишга мўлжалланган дастурларни амалга оширади.
Грантлар ажратилиши тўғрисидаги эълон Ислом Каримов ташаббуси билан Ўзбекистон ёшларининг хорижда таҳсил олишини қўллаб-қувватлаш бўйича ташкил этилган «Умид» жамғармасининг 20 йиллиги билан бир вақтга тўғри келди. Фаолияти мобайнида (1997−2003 йилларда) АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Италия ва Япониядаги ОТМларда 800 нафардан зиёд йигит-қизлар бакалавр ва магистратура йўналишларида таҳсил олди.
2003 йилда «Умид» жамғармаси базасида истиқболли ёш педагоглар ва илмий кабрлар малакасини ошириш бўйича Президенти жамғармаси ташкил этилди.
 
Манбаа: Газета.uz

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.