топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Фарғоналик 2-синф ўқувчисининг Қорбобога мактубидан: “Менга Янги йил совғаси керак эмас. Акам ва дугонам тузалиб кетишини истайман”

2017 йил — «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»
Жамият
Қорбобо Қундузхоннинг тилакларини рўёбга чиқариш учун астойдил бел боғлади. 

Янги йил байрамини ҳаммадан кўра болажонлар орзиқиб кутади. Айниқса, Қорбобо ва Қорқизнинг совғаларини олиш жуда мароқли. Фарғона вилоятида ҳам улар иштирокида турли тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Фарғона туманидаги 52-умумтаълим мактабида ўтказилган “Қорбобога мактуб” лойиҳасида барча ўқувчилар фаол иштирок этди. 2-синф ўқувчиси Қундузхон Маҳкамованинг Қорбобога ёзган мактуби барчани эътиборини ўзига тортди. 

Унда қуйидаги сатрлар келтирилган эди: “Салом Қорбобо! Аввало сизни Янги йил байрами билан чин қалбимдан табриклайман. Мен 2-синф ўқувчисиман. Мени тилакларим жуда кўп. Аввало, ота-онам, бобо ва бувим, қариндошларим бахтимга соғ-саломат бўлишсин. Кейин эса акам ногирон уни тузалиб кетишини истайман. 

Бизнинг синфдаги Мунисахон уй мактабида ўқийди. Синфдошимни тузалиб кетишини истайман. Қорбобожон менга Янги йил совғаси бўлмаса ҳам шу тилакларим амалга ошсин. Бу тилакларим сиздан менга Янги йил совғаси бўлиб қолсин”. 

Мактаб етакчиси ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Фарғона вилоят Кенгаши бу хатни эътиборсиз қолдирмади. Байрам арафасида Қорбобо билан биргаликда Қундузхоннинг уйига ташриф буюришди. 

Унинг акаси Азизбекка ногиронлар аравачаси, дугонаси Мунисахонга эса китоблар жамланмаси Янги йил совғалари сифатида топширилди. 
ЎзА

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.