топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Фахрийлар пансионати ободонлаштирилди

2017 йил — «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»
Жамият
Анъанага кўра, бу галги хайрия ҳашарида ҳам кекса ва ногиронлар, уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, ёлғиз қариялар, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилаларга кўрсатилган меҳр-мурувват ёрдами кўлами кенг бўлмоқда.

Пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати ҳудуди ўттизга яқин маҳалла ёшлари томонидан ҳамжиҳатлик билан ободонлаштирилди.

Ҳашарчи йигит-қизларнинг саъй-ҳаракати билан дарахтлар оқланиб, буталди. Ариқ-лотоклар тозаланди. Чиқиндилар белгиланган жойларга чиқариб ташланди. Тадбир доирасида кекса ва ногиронлар, боқувчисини йўқотган ёлғиз кишилар, кам таъминланган оилаларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашилди.

– Байрамлар олдидан теварак-атрофни тозалаш, ободонлаштириш, эҳтиёжманд кишилар ҳолидан хабар олиш, моддий-маънавий кўмак бериш халқимизга хос азалий қадриятдир, – дейди Хуршид Юсупов. – Шунинг учун биз тенгдошларимиз билан бугунги ҳашарга ўз ҳиссамизни қўшишни ният қилдик. Ҳашар давомида дарахтларга ишлов бердик, оқладик, тагини юмшатдик. Теварак-атрофни тозалаб, чиқиндиларни махсус жойга чиқариб ташладик. Ободонлаштириш ишларига ўз ҳиссамизни қўшганимиздан хурсандмиз.
Нурилло Насриев, ЎзА
 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.