топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Бўш турган давлат мулки объектлари тадбиркорларга берилади

2017 йил — «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»
Жамият
 
Ҳукумат Тошкент шаҳри ҳамда Андижон ва Сирдарё вилоятларида жойлашган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирларини қабул қилди.   
 
Вазирлар Маҳкамасининг 4.08.2017 йилдаги 588-сон қарорига биноан Андижон вилоятида давлат мулки объектлари хатловдан ўтказилди. Уни ўтказиш чоғида аниқланган фойдаланилмаётган ва бўш турган объектларни тадбиркорлик субъектларига, шу жумладан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиш шарти билан «нол» харид қийматида сотиш таклиф этилмоқда.
 
Бундан ташқари, Андижон вилоятининг алоҳида ишлаб чиқариш майдонларида янги кичик саноат зоналари (КСЗ) ташкил этилмоқда.
 
Вазирлар Маҳкамасининг 4.08.2017 йилдаги 589-сон қарори билан қуйидагилар тасдиқланди:
  • самарали фойдаланиш учун тадбиркорлик субъектларига, шу жумладан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиш шарти билан «нол» харид қийматида сотиш таклиф этилаётган бўш турган ва фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари рўйхати;
  • янги КСЗлари ташкил этиладиган ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари рўйхати.   
 
Президентнинг «Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 23 февралдаги ПҚ–2796-сон қарорига мувофиқ Сирдарё вилояти, Янгиер шаҳридаги аввал хусусийлаштирилган корхоналар, қурилиши тугалланмаган ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари негизида фаолият юритадиган лойиҳа ташаббускорлари «Янгиер» КСЗ резидентлари ҳисобланади.
 
«Янгиер» КСЗнинг фаолият кўрсатиш тартиби, унинг иштирокчиларига  тақдим этиладиган имтиёзлар ва уларни қўллаш шартлари хусусида аввал бу ерда ёзган эдик.
 
Кейинчалик, балансда сақловчилар Сирдарё ва Андижон вилоятларининг тегишли туман (шаҳар)ларида жойлашган фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини (майдонларини), туман (шаҳар) ҳокимининг тегишли мурожаатидан сўнг 2 ой муддатда ижарага беришни таъминланмаган тақдирда ҳокимлар  «Давлат мулкини ижарага бериш маркази» ДУК билан биргаликда тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун уларни 1 йилгача бўлган муддатга ижарага бериш  тўғрисида мустақил равишда қарор қабул қилишга ҳақли.
 
Шунингдек, Андижон ва Сирдарё вилояти ҳокимлари вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари — балансда сақловчилар билан келишган ҳолда фойдаланилмаётган ва бўш турган давлат мулки объектларини, хусусийлаштирилмайдиган ёки Президент ва Ҳукуматнинг қарорларига биноан хусусийлаштириладиган объектлардан туман (шаҳар)лар ҳокимликларининг оператив бошқарувига қабул қилиш бўйича қарор қабул қилишга ҳақли.
 
Тошкент шаҳрида ўтказилган хатлов якунлари бўйича 44 та бўш турган ва фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари аниқланди. Мазкур объектларни тадбиркорлик субъектларига танлов асосида сотиш таклиф этилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг 4.08.2017 йилдаги 590-сонли қарорида давлат мулки объектларининг жойлашуви, кимнинг балансида экани ва қайси идорага тегишли экани кўрсатилган ҳолда тўлиқ рўйхати келтирилган.

Подробнее: http://www.norma.uz/uz/qonunchilikda_yangi/bush_turgan_davlat_mulki_obektlari_tadbirkorlarga_beriladi

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.