топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Аҳоли бандлиги таъминланмоқда

2017 йил — «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»
Жамият
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. 
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 12 декабрдаги “2017-2019 йилларда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси тўғрисида маълумот берилди. Мазкур ҳужжат туманнинг саноат ва экспорт салоҳиятини янада ошириш, мавжуд ресурслардан тўлиқ ва самарали фойдаланиш ҳамда муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини такомиллаштириш, хизматлар ва сервис соҳасини ривожлантириш, аҳолининг бандлиги ва даромадларини оширишга хизмат қилади. 

Ушбу қарор билан тумандаги ҳақиқий аҳволни ўрганиб чиқиш орқали ижтимоий-иқтисодий йўналишда махсус дастурлар ишлаб чиқилган. Хусусан, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаси йўналишида 2017-2019 йилларда қўшимча 1,5 мингдан ортиқ иш ўрни яратилади. Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида мазкур йўналишда 73 лойиҳа амалга оширилди ва 600 дан ортиқ иш ўрни ташкил этилди. 

2017-2019 йилларда туманда замонавий уй-жойларни қуриш бўйича режалар ишлаб чиқилган бўлиб, етти, тўққиз ва ўн икки қаватли жами 70 уй-жой қурилиши режалаштирилган. 
Нурилло Насриев, ЎзА

 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.