топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

“Ўзбекистон мустақил ватанимиз, миллий армиямиз фахру ғуруримиз!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 20 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 25 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Р-4766-сонли Фармойиши ижроси юзасидан ҳарбий хизматчиларнинг маданий хордиқ чиқаришларини таъминлаш мақсадида 2017 йил 4 январь куни 59043 ва 56261 ҳарбий қисмларда Урганч давлат университети тарғибот гуруҳи иштирокида “Ўзбекистон мустақил ватанимиз, миллий армиямиз фахру ғуруримиз!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда Урганч давлат университети Педагогика ва Табиий фанлар факультети профессор-ўқитувчиларидан Бобожонова Ширин, Дўсчанов Умар, Машарипов Адамбой, Маҳмудова Дилора, Пирматова Озода ҳамда факультетларнинг иқтидорли ва ижодкор талаба-ёшлари иштирок этишди.




0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.