топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ўзбекистон делегациясининг Сибирь федерал университетига ташрифи

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
Жорий йилнинг 29 май куни Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари вакилларидан иборат делегация Сибирь федерал университетига ташриф буюрди. Ташрифдан кўзланган мақсад таълим соҳасидаги икки томонлама алоқаларни ривожлантириш  истиқболларини муҳокама қилиш эди. СФУ Халқаро ҳамкорлик департаменти бошлиғи Ярослав Соколовскийнинг фикрича Ўзбекистон университетлари билан ҳамкорлик қилиш СФУ учун алоҳида бир қизиқиш уйғотмоқда. У “ҳозирги кунда Сибирь федерал университетида дунёнинг 40 зиёд давлатларидан талабалар таҳсил олишмоқда, улар орасида Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизстондан ҳам талабалар мавжуд. Ўзбекистон – Россия учун қардош мамлакат, бизнинг яқин жўғрофий қўшнимиздир, ва биз ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга имкон берадиган лойиҳаларни яратишга, ўзаро талаба ва ўқитувчи алмашинувини кўпайтиришга умид билдирамиз”, — деб таъкидлади.
Сибирь федерал университетининг имкониятлари тўғрисида, унга қарашли профил институтларнинг вакиллари сўзлаб беришди. СФУ Гуманитар институт директори  Денис Гергилёв Ўрта Осиё тарихи бўйича тармоқли дастурларни ривожлантириш таклифини берган бўлса, педагогика, психология ва социология институти директори Ольга Смолянинова инсон ва жамият билан боғлиқ фанларнинг ривожланишига ишонч билдирди.
Нефть ва газ таълими соҳасидаги ўзаро манфаатли алоқалар тўғрисида Нефть ва газ институти директори ўринбосари Андрей Барканов сўзлаб берди: “Ўзбекистонда нефть ва газ соҳаси 120-150 минг ишчидан иборат “Ўзбекнефтегаз” компанияси орқали намоён этилади. Агар ҳар йили ўртача 1% ишчи табиий равишда ишдан кетса, йилига бир ярим минг атрофда кадрлар тайёрлашга талаб пайдо бўлади. СФУ ўқиш нефть ва газ соҳасини юқори малакали кадрлар билан таъминлашга, бундан ташқари чет эл технологиялари етишмовчилигини бартараф этишга имкон беради”.
Ўзбекистон делегацияси вакиллари, ўз навбатида, олий таълим муассасаларида амалга оширилаётган истиқболли таълим йўналишларинининг тақдимотини ўтказишди.
“Биз Испания ва Германия университетлари билан ҳамкорлик алоқаларини яхши йўлга қўйганмиз, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги давлатлараро ҳамкорликни кенгайтириш асносида Сибирь федерал университети билан ҳам алоқаларни тикламоқчимиз. Биз СФУда математика ва техник соҳа қанчалик кучли эканлигига амин бўлдик ва ҳозирда биз айниқса гуманитар ва педагогика йўналишлари бўйича машғулотлар доирасидаги ўқув жараёнлари билан  танишишни ҳохлаяпмиз”, — деб таъкидлади Қарши давлат университети ректори Баходир Шоимқулов.



0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.