топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Урганч Давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан “Конституция – бахтимиз пойдевори” мавзусида ўтказилган тадбир

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
2017йил 30 ноябрь Урганч Давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллиги  муносабати билан “Конституция – бахтимиз пойдевори”мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фахрийлар кенгаши раиси Эрмухаммад Шерметов,  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист, профессор Халимбой Бобоев, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими аълочиси, ёзувчи, журналист Обиддин Махмудов, Ўзбекистон Қаҳрамони Анора Махмудова, Хоразм вилояти адлия бошқармаси бошлиғи Айбек Машарипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хоразм вилоятидагихалқ қабулхонаси масъул ходими Яраш Олламов, Хоразм вилояти прокурори ўринбосари Абдурайхон Муҳаммадиевлар иштирок этдилар.
Тадбирда  маърузачиларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2833-сонли қарори ва2017 йил 15 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида ўтказилган видеоселектр йиғилишидаги ёшлар оид масалаларҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниш тарихи, мамлакат тараққиёти ва юртимиз ҳар бир фуқароси ҳаётидаги ўрни ҳақидаги маълумотлари ёшларда катта қизиқиш уйғотди.
 
Тадбир  якунида  Урганч давлат университетида таҳсил олаётган 15 нафар иқтидорли, кам таъминланган оила фарзанди бўлган талабалар “Чин ўзбек иши” деб номланган китоб билан тақдирландилар.




0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.