топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Урганч давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.К.Нарбаева билан учрашув

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
Урганч давлат университетида 2017 йилнинг 16 ноябр куни Талабалар турар жойида яшовчилар билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.К.Нарбаева ва Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари, Хоразм вилояти хотин-қизлар қўмитаси раиси, сенаторС.Абдикаримовалар учрашувибўлиб ўтди. Учрашув эркин мулоқот ва давра суҳбати тарзида ўтказилди. Дастлаб Танзила Камоловна талабалар турар жойида талабалар учун яратилган шарт-шароит ва қулайликлар: маданий дам олиш хоналари, ошхона, ювиниш хоналари, қироатхона, компьтерхона, фитнесклуб  билан танишди. Сўнгра талабаларнинг яшаш хоналарини кўздан кечириб, улар билан суҳбатлашди. Суҳбат давомида бу ерда талабалар тўлақонли яшаши ва  дарс тайёрлаши учун етарли имконият яратилганидан шод эканлигини билдириб, ўзининг ёшлик даврларини эслади ва ҳозирги кун билан қиёслаб, ёшлар илм олиши, тилларни, айниқса рус ва инглиз тилларини мукаммал эгаллаб, қизлар ҳам илм-ва салоҳиятда ҳеч кимдан кам эмаслигини, давлатимиз томонидан ёшларга берилаётган юксак эътибор ва ишончни оқлаш лозимлигини таъкидладилар. Танзила Камоловна суҳбат жараёнида талабалардан университетда фаол ижодкор ёшлар ҳаёти, уларнинг илмий-ижодий ютуқлари билан, қандай таклиф ва истаклари борлиги билан қизиқди.
 
Учрашув охирида Урганч давлат университети хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси Ш.Қ.Нуруллаева сўзга чиқиб, қизиқарли ва сермазмун мулоқот учун Т.К.Нарбаева ва Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари, Хоразм вилояти хотин-қизлар қўмитаси раиси С.Абдикаримоваларга миннатдорчилик билдириб, кейинги учрашувгача университетимиз қизлари янада кўркам формаларда илмий-ижодий ютуқлари ва одоб-ахлоқи билан барчага ўрнак ва ибрат бўлишлигини таъминлашга ваъда берди. Учрашув УрДУ талаба қизлари ҳаётида янги ютуқлар ва марралар сари илҳомлантиради.


0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.