топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Урганч давлат университетида семинар-тренинг ўтказилди

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 мартдаги “Халқаро Ривожлантириш Ассоциацияси иштирокидаги олий таълим муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2848 сонли қарорида белгиланган вазифаларни тўлақонли бажарилишини таъминлаш ҳамда лойиҳа доирасиа Академик инновациялар фонди танловини самарали ташкил этиш белгилаб берилган.
Ана шу мақсадида 2018 йилнин 25 май куни Урганч давлат университетида Академик инновациялар фонди танловини самарали ташкил этиш, олий таълим муассасалари томонидан лойиҳа таклифларини тўғри тақдим қилиш ва танлов қонун-қоидаларини тушунтириш мақсадида семинар-тренинг ўтказилди. Мазкур тадбирда семинар-тренинглар ўтказиш бўйича Ишчи гуруҳ раҳбари, лойиҳа координатори Б.Ҳамраев, Академик инновациялар фонди директори Қ.Абулниёзов, фонд ассистенти Ф.Холтоджиевларнинг маърузалари тингланди.
Семинар-тренингда университетнинг ўқув ишлари бўйича проректори, хорижий лойиҳалар билан ишлаш кўникмасига эга бўлган кафедра мудирлари, профессор-ўқитувчилар ва ёш олимлар иштирок этдилар. Семинар-тренинг савол-жавобларга бой ва қизғин руҳда ўтди.


0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.