топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Урганч давлат университетида Наврўз сайли

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
2018 йил 15 март куни Урганч давлат университетида Наврўз сайли бўлиб ўтди. Байрамда Педагогика, Филология, Жисмоний маданият факультетлари профессор-ўқитувчилари томонидан сумалаклар тайёрланди. Сайлда Урганч шаҳридаги китоб дўконлари томонидан “китоблар кўргазмаси” ва китоб савдоси ташкил қилинди.
Сайлда университет кафедралари томонидан инновацион лойиҳалар кўргазмаси, тасвирий санъат ва архитектура йўналиши талабаларининг ижодий ишлар кўргазмаси, рассомчилик бўйича иқтидорли ёшларнинг расм чизиш махоратлари намойишлари бўлиб ўтди.
 Байрамга университет хотин-қизлари томонидан тайёрланган баҳорий ва миллий таомлар кўргазмаси файз бағишлади.
Сайлда талабалар ўртасида арқон тортиш, тош кўтариш, кураш каби халқимизнинг асрлар оша ўтиб келаётган ўзига хос ўйинлари бўйича мусобақалар уюштирилди. Бундан ташқари шашка, шахмат, армреслинг мусобақалари ўтказилди. Ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Асосий спорт майдонида ўтказилган тантанада университет ректори Б.И.Абдуллаев, тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар сўзга чиқишгач, факультетлар жамоаларининг бадиий-фольклор чиқишларини намойиш этилди.






0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.