топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Урганч давлат университетида “Маҳалла уради: дабдабали тўй-бахт калити эмас!” мавзусида семинар ўтказилди

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
018 йил 2 май куни Урганч Давлат университети Маданият саройида “Маҳалла бонг уради: дабдабали тўй-бахт калити эмас!” мавзусида семинар ўтказилди. Семинарда Урганч давлат университети  профессор-ўқитувчилари, Урганч шаҳар маҳаллалар Кенгаши ходимлари, Урганч шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари, маҳаллалар аҳолиси ва ёшлар иштирок этдилар. Семинарни Урганч Давлат университети маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори т.ф.д. С.Давлетов очиб берди. Семинар ишида Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Хоразм вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Ж.Матчанова, Хоразм вилояти ҳокимлиги котибият мудири М.Машарипова, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси вилоят вакиллиги рахбари ўринбосари Ҳ.Кенжаев, Урганч давлат университети Тарих факультети маънавий-маърифий ишлар бўйича декан муовини З.Адилов ва бошқалар сўзга чиқдилар. Тадбирда кейинги пайтларда тўйлар, оилавий тантаналар, марҳумлар хотирасига бағишланган тадбирларни ўтказишда шуҳратпарастлик, ўзини кўз-кўз қилиш, атрофда яшаётган одамларнинг ҳол-аҳволини инобатга олмаслик, халқимизнинг урф-одатлари ва анъаналарини менсимаслик каби салбий иллатлар кўп кузатилаётганлиги, буларни олдини олиш учун аҳоли орасида тўй ва маросимларнинг мамлакат ва миллат тақдирига дахлдор ижтимоий аҳамиятга эга эканлиги, халқимизнинг миллий табиатига мутлақо ярашмайдиган, оилаларнинг моддий аҳволини оғирлаштирадиган, уларнинг турмушини издан чиқарадиган ҳолатларга барҳам беришга бутун халқимиз масъул эканлигини кенг тушунтириш, бу борадаги тарғибот ва тушунтириш ишлари таъсирчанлигини кучайтириш керак эканлиги таъкидланди.



0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.