топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Урганч Давлат университетида “Конституция – демократик жамият қуришнинг ҳуқуқий пойдеворидир” мавзусида ўтказилган илмий-амалий анжуман

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
2017йил 6 декабрь куни Урганч Давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллигимуносабати билан “Конституция – демократик жамият қуришнинг ҳуқуқий пойдеворидир”мавзусида ўтказилган илмий-амалий анжуман  ўтказилди. Анжуманни УрДУ ректори Б.И.Абдуллаев очиб, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси жамият ҳаётининг барча соҳаларини қамраб олиш баробарида миллийлик руҳи билан суғорилганлигини таъкидлади. У шунингдек, инсон ҳуқуқларини кенгайтириш, инсоннинг ижтимоий ҳаётда тўлақонли яшаши ва фаолият юритиши учун зарур бўлган шарт-шароитларни яратиш ҳамда бу борада тегишли демократик ўзгаришларнинг тамал тоши ҳисобланади. Б.И.Абдуллаев анжуманни очиқ деб эълон қилиб, барчани Конституциянинг 25 йиллиги билан табриклади. 
Шундан сўнг Хоразм вилояти иқтисодий судининг бўлим бошлиғи М.Қазақов сўзга чиқиб, 1992 йил 8 декабрь куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси халқимизнинг, давлатимизнинг дунёдаги мавқеи, истиқболини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаган ва кафолатлаган муҳим ҳужжатэканлигини таъкидлади.
Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Конституциясияратилиш тарихи ҳақида тўхталиб, Асосий қонунимизнинг яратилиши халқимиз ҳаётида улкан тарихий воқеа бўлиши билан бирга, улуғ мақсадлар сари собит қадам ташлашида мустаҳкам ҳуқуқий замин бўлганлиги гапирди.
Конституция яратилиши ва қабул қилингунигача бўлган барча жараёнларда Биринчи Президентимизнинг доимий эътибори, фикр-мулоҳазалари, талабчанлиги алохида ўрин тутган. Шунинг учун хам Президентимиз Шавкат Мирзиёев алоҳида қайд этганидек, Ислом Каримовни ҳақли равишда Узбекистон Республикаси Конституциясининг муаллифи, деб эътироф этиш учун барча асосларга эгамиз.
Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил йил 20 июнь куни “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши қабул қилингани Асосий қонунимизга бўлган юксак эътибор намунасидир. Шу асосда амалга оширилаётган ишлар аҳоли ва ёшларнинг нафақат ҳуқуқий онгини ошириш, балки уларда ватанпарварлик туйғуси янада мустаҳкамланишига хизмат қилмоқда.
Тадбирда  УрДУ Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори доц. С.Р.Давлетовсўзга чиқиб, мустақил юртимизда жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, инсон ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги, уларнинг ҳуқуқий асоси – Ўзбекистон Республикаси Конституциясидир эканлиги, 25 йил давомида Конституциямиз мамлакатимиз, халқимиз ҳаётининг барча соҳаларини тартибга солаётган миллий ҳуқуқий тизимимизнинг асосий манбаи бўлиб хизмат қилаётганлигини таъкидлади.
Анжуманда “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи” Урганч шаҳар кенгаши раиси Н.Р.Матёқубов,“Миллий ғоя маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими” кафедраси доценти А.Б.Абдуллаевлар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси асосида кейинги жараёнларда мамлакатимизда давлат ва жамият қурилиши соҳасида изчил демократик ислоҳотлар, Икки палатали парламент шакллантирилиши, Президентнинг айрим ваколатлари Сенатга ўтиши, сайлов тизимида муҳим ўзгаришлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, хусусан, Бош вазир ўртасидаги ўзаро ҳуқуқий муносабатларда давлат бошқаруви шаклига таъсир кўрсатадиган ўзгариш ва ислоҳотлар амалга оширилганлиги таъкидладилар.
 
Тадбир сўнгида “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи” Урганч шаҳар кенгашитомонидан Бош қомусимизнинг давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрнини кенг жамоатчиликка етказишда фаол иштирок этаётган Урганч давлат университети жамоаси аъзолари ташаккурнома билан тақдирланди.



0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.