топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Урганч давлат университетида “Исломда диний экстремизм ва терроризмга ўрин йўқ” мавзусида маърифий тадбир ўтказилди

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
2018 йил 15 октябрь куни Урганч давлат университети маданият саройида “Исломда диний экстремизм ва терроризмга ўрин йўқ” мавзусида маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирни Урганч давлат университети ректори Б.Абдуллаев очиб берди. Тадбирда Урганч давлат университети маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори С.Давлетов, Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ходимлари, Фахриддин Ар-Розий Ислом билим юрти мудири Д.Абдуқодиров, Республика Маънавият ва Маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Б.Абдиримов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенати аъзоси Э.Рўзметов, Ёшлар иттифоқи Хорази вилояти Кенгаши бўлим бошлиғи Ж.Шариповлар иштирок этиб,   ёшларимизни турли мафкуравий хуружлардан ҳимоя қилиш, ён-атрофда юз бераётган воқеаларга дахлдорлик ҳиссини ошириш, мамлакатимиз мустақиллиги, тинч-осойишта ҳаётимизга хавф туғдириши мумкин бўлган тажовузларга қарши изчил кураш олиб бориш кераклигини таъкидладилар.





0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.