топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Урганч давлат университетида иш берувчилар билан учрашув бўлиб ўтди

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
2018 йил 18 май куни Урганч давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3151-сон қарори ижроси юзасидан иқтисодиёт соҳалари ва тармоқлари вакиллари билан учрашувўтказилди. Мақсад олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш, юқори малакали рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг мазмунини мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти истиқболлари, жамият эҳтиёжлари, илм-фан, маданият, техника ва технологияларнинг замонавий ютуқларидан келиб чиққан ҳолда тубдан такомиллаштиришдан иборат.
Дастлаб иш берувчилар учун Урганч давлат университетида олиб борилаётган инновацион ишланмалар кўргазмаситашкил қилинди.
Шундан сўнг  университет Маданият саройида вилоятдаги мавжуд корхона ва ташкилотларнинг вакиллари билан “Таълим-фан-ишлаб чиқариш” ўртасида узвийликни таъминлашмасаласига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Учрашувни Урганч давлат университети ректори Б.И.Абдуллаев кириш сўзи билан очди. Шундан сўнг Туризм ва иқтисодиётфакультети декани С.Салаев“Ёш мутахассис мактаби, меҳнат бозорига мослашишнинг илк қадами” мавзусида, Техника факультети декани М.Қурбанов“Техника факультетида кадрлар тайёрлаш сифати, ишлаб чиқариш ва фан билан интеграцияси” мавзусида, Табиий фанлар факультети декани Ж.Рўзимов“Таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси” мавзусида, Педагогика фанлар факультети декани Ж.Ярметов “Педагогика таълим йўналиш ва мутахассисликлар бўйича кадр тайёрлашда малакавий ва педагогик амалиётларнинг ўрни, уларни ташкил этилиши ва ўтказилиши” мавзусида, Кимё-технология кафедраси мудири З.Бобоев “Кимёвий технологиялар соҳасида ишлаб чиқариш билан алоқаларни янги босқичи, муаммолар, имкониятлар ва истиқболли режалар” мавзусида,  “SPLASH Urgench” МЧЖнинг озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳаси бўйича туркияликинвестори Муҳаммат Узуноғлу“Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш истиқболлари, мазкур соҳада кадрларга бўлган талаб” мавзусида, “Урганч Бахмал” масъулияти чекланган жамият бош технологи М.Жуманов “Бахмал ишлаб чиқариш саноати, кадрларга бўлган талаб, амалиётнинг таълим сифатига таъсири” мавзусида, “Хоразм шиша идишлари” корхонаси бош технологи  Х.Қурбанбаев“Шиша ишлаб чиқариш саноати истиқболлари, мазкур  соҳада кадрларга бўлган талаб” мавзусида тақдимотлар ўтказдилар. Учрашув давомида иш берувчилар орасида мутахассисларни тайёрлаш сифатини таъминлашбўйича анкета сўровномалари ҳамўтказилди.








 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.