топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Урганч давлат университетида "Ёшларни юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мавзусида" тадбир ўтказилди

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
2018 йил 12 октябрь куни Урганч давлат университети маданият саройида «Ёшларни юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мавзусида» тадбир ўтказилди. Тадбирни маънавий — маърифий ишлар бўйича проректор С.Давлетов очиб берди. Тадбирда Хоразм вилояти мудофа ишлари бошқармаси сафарбарлик чақируви  резерви бўлими бошлиғи подполковник К.Ниезметов, Хоразм вилояти мудофаа ишлари бошқармаси  чақирилувчиларни харбий хизматга  тайёрлаш  бўлими бошлиғи майор У.Қурбонов, Янгиариқ тумани мудофаа ишлари бўлими бошлиғи майор Н.Рафиев, Филология факультети декани З.Жуманиёзовлар маъруза қилдилар. Тадбирда Филология факультети профессор-ўқитувчилари ва талабалари қатнашдилар. Тадбирда маърузачилар ёшларда Ватанга садоқат туйғусини шакллантириш, уларни ўз фуқаролик бурчи ва конституцион мажбуриятларини бажаришга, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишга қодир шахслар этиб тарбиялаш асосий вазифа эканлигини таъкидладилар.




0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.