топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Урганч давлат университетида “Ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш, диний экстремизм, террорчилик ва одам савдосига қарши курашиш масалалари” мавзусида тадбир

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
2017 йил 14 декабрь куни Урганч давлат университети Маданият саройида “Ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш, диний экстремизм, террорчилик ва одам савдосига қарши курашиш масалалари” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда Урганч шаҳар маъмурий суди раиси Ғайрат Худойберганов, Урганч шаҳар маъмурий суди судья ёрдамчиси Умрбек Исмоилов, Жиноят ишлари бўйича Урганч суди раиси Алишер Қаҳҳаров, Жиноят ишлари бўйича Урганч суди судья ёрдамчиси Иззат Қариев, Жиноят ишлари бўйича Урганч суди судья ёрдамчиси Мухаммадсаид Абдулла, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Урганч шахар кенгаши раиси ўринбосари Б.Болтаев, Урганч давлат университети маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори С.Давлетов, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ш.Аллаберганов, юрисконсульт Ш.Атаев, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи университет бошланғич ташкилоти етакчиси У.Хўжамуратов, факультетлар маънавий-маърифий ишлар декан муовинлари, талабалар  иштирок этдилар.
 
Тадбирда маърузачилар ёшлар томонидан содир этиладиган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш, шунингдек, ёшларга суд томонидан жазо тайинлашда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг кафолат хатига асосан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо турини тайинлаш механизмини жорий этиш бўйича таклифларни тайёрлаш юзасидан топшириқлар берилганлиги, ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ўртасида ёшлар масалалари соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзолангани тўғрисида батафсил маълумот бердилар. Маърузачилар шунингдек, ёшлар ўртасида содир этилаётган жиноятларнинг олдини олиш ва уларнинг келиб чиқиш сабабларини бартараф этиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтдилар. Шундан сўнг талабалар ўзларини қизиқтирган саволлари, таклифлар  ва  мулоҳазалари билан мурожаат қилиб, тегишли жавоб ва маълумотларни олдилар.




0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.