топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Урганч давлат университетида давлат идоралари, ижтимоий институтлар ҳамкорлигини мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган тадбир

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
2018 йил 11 июнь куни Урганч давлат университети Маданият саройида Республика “Маҳалла” телеканали, Хоразм вилояти ҳокимлиги, вилоят прокуратураси, ички ишлар бошқармаси ва ижтимоий институтлар билан ҳамкорликда “Ўз уйингни ўзинг асра” мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди. Унда Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Курбанбаева,  “Маҳалла” жамоат фонди вилоят бўлими раҳбари ўринбосари Б. Машарипов, УрДУ проректори т.ф.д. С.Давлетов, вилоят ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ва бошқалар сўзга чиқишди. Тадбирда маърузага чиққанлар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда барча давлат органлари ва ижтимоий институтларнинг ижтимоий ҳамкорлик асосида фаол иштирокини таъминлаш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Тадбирда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, хотин-қизлар қўмитаси фаоллари, университетнинг тарғибот гуруҳи аъзолари, маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосарлари ва иқтидорли ёшлар иштирок этишди.



0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.