топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Урганч давлат университетида “Биз диний экстремизм ва терроризмга қаршимиз!” мавзусидаги тадбир ўтказилди

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
2018 йил 1 июнь куни  Урганч давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Хоразм вилояти бошқармаси, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси вилоят вакиллиги билан ҳамкорликда “Биз диний экстремизм ва терроризмга қаршимиз!” мавзусидаги тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни Урганч давлат университети проректори, тарих фанлари доктори С.Давлетов кириш сўзи билан очди ва тадбир иштирокчиларини таклиф этилган мутахассислар билан таништирди. С.Давлетов ўз сўзида, бугунги кунда дунё давлатларини ташвишга солаётган диний экстремизм ва терроризм кундан-кунга янгича кўринишга кириб бораётганлиги, Яқин шарқ ва араб давлатларида рўй бераётган ҳодисалар жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солаётганлигини, бу тартибсизликлар ва фуқоролар урушидан ўз мақсадлари йўлида фойдаланиб, мазкур давлатларни ўзларига маскан қилиб олаётган террористик ташкилотлар ислом дини номи ва шаънини булғашда давом этаётганликларини таъкидлаб ўтди. 
Шундан сўнг Урганч шахар бош имом хатиби Хасанбой Кенжаев сўзга чиқиб, дунё ҳамжамиятини ташвишга солаётган, дин ниқоби остида фаолият олиб бораётган турли диний экстремистик ташкилотларнинг ёшларни алдов йўли билан ўз сафларига қўшиб олаётганидан келиб чиқиб, талаба-ёшларни бундай гуруҳлар таҳдидидан доимо огоҳ ва ҳушёр бўлишга даъват этди. Тадбирда диний экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолган инсонлар қисмати тўғрисидаги “Тафаккур эҳтиёжи” ҳужжатли фильми намойиш этилди.






 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.