топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Урганч давлат университетида “Битирувчи-2018” тадбири

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
 
2018 йил 7 июль куни Урганч давлат университетида “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” бош ғояси асосида 2017-2018 ўқув йилида магистратура ва бакалавриат босқичини муваффақиятли тугатган талабаларимизга тантанали диплом топшириш маросими ўтказилди. 
2017/2018 ўқув йилида университетни бакалавриат босқичида 1886 нафар, магистратура босқичида 27 нафар ёшлар битказди.  39 нафар ёшларимиз имтиёзли дипломга га бўлишди. 
Якунланаётган ўтган ўқув йилида университетимиз ёшлари кўпгина йўналишларда ўзларининг қобилиёт ва интеллектуал салоҳиятларини намоён этиб, катта ютуқларни қўлга киритдилар. Жумладан, ёшларимиздан 2 нафари Навоий, 1 нафари Улуғбек, 1 нафари Беруний, 1 нафари Ислом Каримов номли давлат стипендияси соҳиби бўлишди. Бир нафар талабамиз яъни, Туризм ва иқтисодиёт факультети битирувчиси Зухра Абдукаримова 2018 йилги Зулфия номидаги давлат мукофоти соҳибаси бўлди. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 июндаги ПҚ–3816-сон қарорига мувофиқ “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан Урганч давлат университети Жисмоний маданият факультети 1-босқич талабаси  Аллабергенов Зафар Улуғбекович тақдирланди.
Бундан ташқари, 15 нафар талабалар 2018 йилги республика фан олимпиада ғолиб ва совриндорлари бўлишди.





 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.