топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Урганч Давлат университетида академик С.А.Бахромов билан учрашув

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
2018 йил 23 февраль куни Урганч давлат университети Маданият саройида ЎзР ФА академиги Бахромов Сагдулла Абдуллаевич  билан учрашув ўтказилди. Тадбирда Урганч давлат университети ректори ф.м.ф.д.Б.Абдуллаев,  Хоразм Маъмун академияси раиси б.ф.д. И.Абдуллаев, университет маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори С.Р.Давлетов, фан докторлари И.Давлетов, У.Қутлиевлар, Физика-математика факультети декани Ж.У.Хужамов, профессор-ўқитувчилар, талабалар ҳамда академик лицей талаба-ўқувчилари иштирок этдилар. Учрашувда академик С.Бахромов   мамлакатимизда иқтисодиётни ривожлантиришда ҳамда халқимиз фаровонлигини юксалтиришда илм-фаннинг роли, бугун илм-фан соҳасидаги янгиликлар, тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритиб, бугунги кунда Ўзбекистон Фанлар академияси томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди. Тадбир қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.
Тадбирдан сўнг академик С.Бахромов университетда талабаларга яратилган шароитлар, ўқув-лабораториялар билан танишди.




 

 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.