топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Урганч Давлат университетида “9 декабрь - Коррупцияга қарши курашиш халқаро куни” муносабати билан “Очиқ эшиклар куни” тадбири

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
2017 йил 9 декабрь куни Урганч Давлат университетида “9 декабрь — Коррупцияга қарши курашиш халқаро куни” муносабати билан “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди.
Тадбирда Хоразм вилояти прокуратураси 10-бўлим катта прокурори К.Б.Қаландаров,  Урганч давлат университети ректори Б.И.Абдуллаев, маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор С.Давлетов, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ш.Аллаберганов, юрисконсульт Ш.Атаев, факультетлар маънавий-маърифий ишлар декан муовинлари, гуруҳ сардорлари ва фаоллари иштирок этдилар.
Йиғилишни УрДУ ректори Б.И.Абдуллаев очиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 ноябрдаги ПҚ-3371с-сонли қарори билан тасдиқланган “БМТТДнинг тинч ва инклюзив жамоалар учун коррупцияга қарши кураш глобал лойиҳаси (ACPIS) (2017-2020 йиллар) доирасида Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши кураш бўйича сёсат ва чора-тадбирларни қўллаб – қувватлаш дастури”нинг 12-бандини ижросини таъминлаш мақсадида “9 декабрь – Коррупцияга қарши курашиш халқаро куни” муносабати билан “Очиқ эшиклар куни” тадбирлари ўтказилаётгани, талабалар яратилган шароитлардан унумли фойдаланиб, таълим сифатини янада яхшилаш мақсадида таълим жараёнинида мавжуд камчилик бўлса ёки таклифлар бўлса билдиришларини таъкидлади.
Шундан сўнг сўзни Хоразм вилояти прокуратураси 10-бўлим катта прокурори К.Қаландаровга берди. Қаландаров юртимизда коррупцияга қарши курашиш мақсадида амалга оширилётган ишлар тўғрисида маълумот берди. Айниқса таълим тизимида ҳам учраётганлигига, буэса коррупциянинг жамиятимиз учун келтириб чиқариши мумкин бўлган зарарли оқибатларига тўхталди. Бундан ташқари коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликлар тўғрисида тўғрисида маълумот берди.
Маънавий — маърифий ишлар бўйича проректор С.Давлетов сўзга чиқиб, коррупция иллатига қарши курашни жаҳон талаблари асосида шакллантириш мақсадида 2008 йилда мамлакатимиз БМТнинг “Коррупцияга қарши”конвенциясини ратификация қилингани ва шу йили “Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Коррупцияга қарши”конвенциясига Ўзбекистон Республикаси қўшилиши тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганлигини таъкидлади.
Коррупцияга қарши курашувчи ҳуқуқий меъёрларни ва курашни амалга ошириш жараёнида бошқарув ва иқтисодий соҳада коррупциянинг олдини олиш бўйича барча профилактик имкониятларни тўла ишга солиш, бу жараёнда фуқаролик жамияти ролини ошириш, коррупциоген факторларни аниқлаб уларни йўқотиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, коррупциявий ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни кучайтириш ва жазо муқаррарлигини таъминлаш, давлат хизмати учун кадрларни танлаш, тайёрлаш жараёнларида холислик ва адолатлилик мезонларига амал қилиш ва уларнинг иқтисодий ва ижтимоий таъминотини яхшилашга эътибор бериш кераклигини таъкидлади.
Шундан сўнг талабалар ўзларини қизиқтирган саволлари, таклифлар  ва  мулоҳазалари билан мурожаат қилиб, тегишли жавобларни олдилар. Талабалар томонидан жамоатчилик фикрини шакллантиришда ёшлар олдидаги вазифалар, битирувчиларни ишга жойлаштириш, ёшларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка жалб этиш, давлат ташкилотлари ва хусусий сектор субъектлари иштирокидаги учрашувларни ташкил этиш, қиш мавсумини беталофат ўтказишда мавжуд шароитлардан унумли фойдаланиш бўйича билдирилган фикр-мулоҳазалари юзасидан тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш белгилаб олинди.




0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.