топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Урганч давлат университетида “30 июнь – Ёшлар куни” муносабати билан “Биз Ватанга таянчмиз” шиори остида тадбир ўтказилди.

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
2018 йил 28 июнь куни Урганч давлат университети маданият саройида  30 июнь – Ёшлар куни  муносабати билан “Биз Ватанга таянчмиз” шиори остида тадбир ўтказилди. Тадбирда университет ректори Б.Абдуллаев ёшларни байрам билан табриклади ва университет талаба-ёшларнинг 1 йил давомида эришган ютуқларига тўхталиб ўтди. Шундан сўнг “Ниҳол” Давлат мукофоти совриндори, Педагогика факультети 4 курс талабаси Ж.Матмуратов, “Тафаккур синовлари” Республика танлови иштирокчиси университетнинг “Ворислар” жамоаси, университетнинг “Ёшуллилар” ҚВЗ жамоаси чиқишлари билан ёшларга байрам кайфиятини улашдилар. Тадбирда айниқса, университетнинг “Зиё” талабалар театр студиясининг “Ўриндиқ” спектакли ёшлар қалбини ларзага келтирди. Тадбир сўнгида фаол талабалар университет ректори Б.Абдуллаев, маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор С.Давлетов томонидан фахрий ёрлиқ ва бадиий китоблар билан тақдирландилар.






0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.