топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Урганч давлат университети ректори Б.И.Абдуллаевнинг талабалар билан учрашуви

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сон қарорида белгиланган вазифалар ижроси таъминлаш мақсадида Урганч давлат университети ва  Ўзбекистон Миллий университети билан кадрларни мақсадли тайёрлашни йўлга қўйиш ҳамда илмий-педагогик кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича ҳамкорлик шартномалари тузилди. Урганч давлат университети ва  Ўзбекистон Миллий университети таълим сифатини яхшилаш, тажриба алмашиш мақсадида 5130100-Математика, 5140200-Физика, 5140100-Биология (турлари бўйича), 5140500-Кимё, 5130200-Амалий математика ва информатика таълим йўналишлари бўйича 2- ва 3-курсда таҳсил олаётган 27 нафар талабалар 2017-2018 ўқув йилининг иккинчи ярмидан ўқишларини Ўзбекистон Миллий университетида давом эттиришлари учун юборилди.
2018 йил 5 май куни Урганч давлат университети ректори Б.И.Абдуллаев Ўзбекистон Миллий университетида таҳсил олаётган Урганч давлат университети талабалари билан учрашиб, уларнинг ўқиш жараёни, яшаш широити билан танишди. Учрашувда талабалар бундай ҳамкорлик ишларини янада кучайтириш ҳамда таянч магистратура бўйича ўз таклифларини билдирдилар.



0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.