топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Урганч давлат университети ректори Б.И.Абдуллаев билан “Ёшлар иттифоқи” гуруҳ етакчилари учрашуви

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
2017 йил 14-15 ноябрь кунлари Урганч давлат университети ректори Б.И.Абдуллаев билан “Ёшлар иттифоқи” гуруҳ етакчилари учрашуви ўтказилди. Учрашувда Бахром Исмоилович томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги  “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ- 2909-сон қарорида белгиланган вазифалар ҳақида тўхталди.
Бугунги кунда олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, кадрлар тайёрлашнинг маъно-мазмунини тубдан қайта кўриб чиқиш, халқаро стандартлар даражасида олий малакали мутахассислар тайёрлаш учун зарур шароитлар яратиш мақсадида олий таълим тизимини келгусида янада такомиллаштириш ва комплекс ривожлантириш каби устувор йўналишларустида иш олиб борилаётганлигини таъкидлади. Шу билан бирга ёшларимиз учун университетда барча шароитлар яратилганлиги, талабалар турар жойлари, ахборот ресурс марказлари талабалар ихтиёрида эканлиги, бепул интернет тизимидан самарали фойдаланишлари кераклиги таъкидлади. Талаба-ёшлар томонидан чет тиллари мукаммал билишлари кераклиги, жорий йилда университетимизнинг жами 17 нафар профессор-ўқитувчива катта илмий ходим, магистрлар АҚШ, Германия, Япония, Испания, Португалия, Корея, Россия каби мамлакатларнинг нуфузли университетларига малака ошириш, стажировка ва илмий тадқиқот ишларини бажариш учун юборилганлигини, 2017-2021 йиллар давомида эса Урганч давлат университетининг 43 нафар профессор-ўқитувчиларини малака ошириш, стажировка ўташ, докторантура ва магистратурада ўқиш мақсадида Россия Федерацияси ҳамда чет эл ОТМларига юбориш режалаштирилганини таъкидлади.
Шу билан бирга талаба-ёшларга бугунги уларнинг асосий вазифаси таълим олиши, бузғунчи ғоялар таъсирига тушиб қолмасликлари лозимлиги ҳақида тўхталиб, бугунги кунда диний экстремизм ва терроризмнинг аянчли оқибатлари тўғрисида гапирди.
Шундан сўнг талаба-ёшлар университетда таълим тарбия жараёнини янада яхшилаш бўйича ўзларининг таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар. Учрашув жуда самарали ўтди ва ҳар ойда бир маротаба “Ёшлар иттифоқи” гуруҳ етакчиларибилан учрашув ўтказиш таклифи маъқулланди.




 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.