топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

“Тафаккур синовлари” Республика танловининг Вилоят босқичи ўтказилди

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
 
“Тафаккур синовлари” Республика танловининг Вилоят босқичи ўтказилди
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 40-сонли мажлис баёнининг 1-йўналиш, 6-банди ижросини таъминлаш мақсадида “Тафаккур синовлари” республика танловини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги Қарори ижросидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши ва Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳамкорликда қабул қилган “Тафаккур синовлари” республика танловини ўтказиш тўғрисидаги Қўшма Қарори билан тасдиқланган Низом асосида 2015 йил 22 май куни Урганч шаҳридаги 2-сонли мусиқа мактабида Урганч Давлат университетининг “Ал-Хоразмий ворислари”, ТТА Урганч филиалининг “Академия”, ТАТУ Урганч филиалининг “Дастурчилар” жамоалари ўртасида беллашув ўтказилди.

Республика танловининг вилоят босқичи 5 та шарт асосида  (жамоаларнинг таништируви, юртимиздаги ислоҳотлар ва баркамол авлод тарбиясига оид кўргазмали чиқиши; “Тезкор савол-жавоб”; “Саҳнада тафаккур синови”; “Муаммо ва ечим”; “Ёшларга оид қонунчилик – ёшлар нигоҳида”) ташкил этилди.
Танловда барча жамоа аъзоларининг савол-жавобга ҳозирликлари, саҳна кўринишларида актёрлик маҳоратлари, тасвирий санъат маҳорати ҳамда ақлий билим даражалари синовдан ўтказилди.
Ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра “Тафаккур синовлари” Республика танловининг Хоразм вилояти босқичида Урганч Давлат университетининг “Ал-Хоразмий ворислари” жамоаси — 1- ўринни эгаллаган бўлса, Тошкент Ахборот технологиялари университети Урганч филиалининг “Дастурчилар” жамоаси — 2-ўринни ва Тошкент Тиббиёт Академияси Урганч филиалининг “Академия” жамоаси —  3-ўринни эгаллади.
Шу тариқа УрДУнинг “Ал-Хоразмий ворислари” жамоаси танловнинг кейинги босқичида иштирок қилиш ҳуқуқини қўлга киритди.
    
 
 
 
 
УрДУ Маънавият ва маърифат бўлими

2 изоҳ

avatar
Bizning Urdu hammadan oldinda
 
Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.