топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

"Тафаккур синовлари” Республика танловининг Хоразм вилояти босқичи бўлиб ўтди

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлда қабул қилинган “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106-сон Фармони, шунингдек, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида 2018 йилда ёшларга оид давлат сиёсатининг амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар дастури” ижросини таъминлаш мақсадида “Тафаккур синовлари” республика танловининг Хоразм вилояти босқичи бўлиб ўтди. Унда Урганч Давлат университетининг “Ворислар” жамоаси, Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалининг “Ибн сино издошлари” жамоаси, Тошкент ахборот-технологиялари университети Урганч филиалининг “Ал-Хоразмий издошлари” жамоалари беллашдилар. Танлов якунига кўра Урганч давлат университетининг “Ворислар” жамоаси 139,6 балл, Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалининг “Ибн сино издошлари” жамоаси 117,2 балл, Тошкент ахборот-технологиялари университети Урганч филиалининг “Ал-Хоразмий издошлари” жамоаси 109,7 балл тўпладилар. Урганч давлат университетининг “Ворислар” жамоаси кейинги босқичга йўл олди.





0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.